“Билимдон” маҳалласида тасвирий санъат дарслари

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири “Билимдон” маҳалласида Амалий санъат факультети, Чизматасвир кафедраси доценти Хайрулла Қосимов, Чизматасвир кафедраси мудири Рашид Хўжаниёзов, Амалий санъат факультети декан ўринбосари Фарход Азимов ва 1-босқич Бадиий кулолчилик таълим йўналиши талабалари иштирокида ўтказилди.

Чизматасвир кафедраси мудири Рашид Хўжаниёзов ва кафедра доценти Хайрулла Қосимовлар маҳалла ёшларига тасвирий санъат йўналишлари бўйича маҳорат дарсларини олиб боришди. Ёшларнинг тасвирий санъат турлари бўйича қизиқтирган саволларига жавоблар бериб борилди.

Шунингдек, 1-курс Бадиий кулолчилик таълим йўналиши талабалари Улуғбек Доминжонов ва Шохрух Рахимовлар томонидан кулолчилик йўналиши бўйича ёш қизиқувчиларга маҳорат дарслари ўтказишди.

Масъуллар тадбирга йиғилган маҳалла ёшларига институтда ташкил этилган бир қанча спорт, санъат ва бошқа йўналишларга ихтисослашган тўгараклар ҳақида ҳам батафсил маълумот бериб ўтишди.