Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил 19 март куни  илгари сурилган Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини янада мазмунли ташкил этишга қаратилган 5 муҳим ташаббус ёшлар тарбияси, уларнинг маънавиятини юксалтириш, истеъдодларини кашф этишда дастуриламал сифатида халқимиз турмуш тарзига сингиб кетди, десак муболаға бўлмайди.

Бугунги кунда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам ушбу ташаббусларнинг амалий ижросини таъминлаш асосий фаолият йўналишларидан бирига айланди.

            Жумладан, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан ҳамкорликда Пойтахтимизда жойлашган «Мовий гумбаз» хиёбонида ҳар куни соат 18 дан сўнг санъатга ихлосманд ёшлар учун маҳорат дарслари, турли кўргазмалар, қизиқарли мусобақалар ташкил этилмоқда.

            Ушбу тадбирларда иштирок этаётган институтга бириктирилган маҳалла ёшлари нафақат намойиш этилаётган маҳорат дарсларини томоша қилиш ва ижодий асарлардан завқ олиш, балки ўзлари ҳам тасвирий санъат асарларни чизиб кўриш, ижодкорлар билан бирга ишлаб, санъат ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиш имконига ҳам эга бўлишмоқда.