Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил 19 март куни  илгари сурилган Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини янада мазмунли ташкил этишга қаратилган 5 муҳим ташаббус ёшлар тарбияси, уларнинг маънавиятини юксалтириш, истеъдодларини кашф этишда дастуриламал сифатида халқимиз турмуш тарзига сингиб кетди, десак муболаға бўлмайди.

Мазкур ташаббусларнинг учинчиси – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.

 Ушбу вазифалар ижросини амалга ошириш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган Яккасарой туманидаги Абдулла Қаҳҳор МФЙда “Информатика ва менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси  Рустам Бердиев, Санъатшунослик факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Азмиддин Шарипов ҳамда факультет профессор-ўқитувчилари томонидан маҳаллада истиқомат қилувчи ёшларнинг компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишини ташкил этишга қаратилган Компьютер саводхонлиги бўйича кўчма тўгарак машғулотлари ўтказилди.

Ушбу амалий машғулотда Рустам Бердиев томонидан  компьютер қурулмаси,  унинг хусусиятлари, office дастурларида ишлаш бўйича дастлабки кўникмалар берилди.

Ахборот технологиялари соҳасига қизиқиши юқори ёшлар институтда фаолият юритаётган тўгарак машғулотларига жалб қилинди.