Cпорт ва санъат байрамига таклиф этамиз!!!

✅Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори ташаббуси билан 10-11 июнь кунлари Миробод туманида жойлашган Билимдон, Миробод, Байналминал ҳамда Яккасарой туманида жойлашган Абдулла Қаҳҳор, Бобур, Дамариқ маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида футбол бўйича “Ректор кубоги”🏆 мусобақаси ўтказилади.

Турнир якунида ғолибларга совғалар тақдим этилади. ⚽️

11 июнь куни финал баҳслари билан биргаликда, беш муҳим ташаббус доирасида ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъатга йўналтириш мақсадида маҳорат дарслари, китобхонликни тарғиб қилиш бўйича китоб ярмаркаси, тасвирий ҳамда амалий санъат намуналаридан иборат ижодий ишлар кўргазмалари ҳам ташкил этилади.

✅Ушбу спорт ва санъат байрамига институтга бириктирилган маҳаллаларнинг барча ёшларини таклиф этамиз!!!

MRDI 24 news (https://t.me/mrdi24news)