Бугун Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Дизайн факультетида “Дизайн: Реклама ва амалий графика” таълим йўналишларида таҳсил олган талабаларнинг Битирув малакавий ишлари ҳимояси бўлиб ўтди.

Институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Дилафрўз Қурбонава битирувчиларни ҳаяжонли ва масъулиятли онлар билан муборакбод этар экан, уларга келажакда ўз соҳасининг етук мутахассиси  бўлиб, ҳаётда ўзларининг муносиб ўринларини топишларини тилади.

Мазкур ҳимояда “KINDER STARS”  хусусий мактабгача таълим муассасаси фирма услубини яратиш, AGROXIMPROM” МЧЖ  Агро кимё химоя марказ учун корхона услубини яратиш, “Nova Max” ҳисобхона xизмати хусусий корхонаси учун фирма услубини яратиш, “ARCH DIZAYN” хусусий лойиҳалаш марказига редизайн ишлаш, “OFSET FAYZ ” полиграфия нашриёти учун фирма услуби яратиш, “DILBAR” миллий тўй либослари дўкони учун фирма услуби яратиш, “EKO FLORA FARM” МЧЖ ишлаб чиқариш корхонаси учун корхона услуби яратиш ва бошқа бир қатор Битирув малакавий ишлари комиссия аъзолари томонидан таҳлил этилиб, баҳоланди.

Ушбу Битирув малакавий ишлари мавзуларидан ҳам маълумки, асосан тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ. Шу маънода ушбу кадрларни келажакда дунёга машҳур брендларнинг логотипи муаллифи сифатида эътироф этилишларини тилаб қоламиз.