Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «Ўзбек ва хорижий тиллар» кафедраси ҳамда Ахборот ресурс маркази томонидан талабалар ҳамда институтга бириктирилган Дамариқ маҳалласи ёшлари иштирокида ўзбек мумтоз адабиётида муносиб из қолдирган шоира Нодирабегим таваллудининнг 229 йиллигига бағишланган «Мумтоз шеърият маликаси» номли тадбир ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Нодирабегимнинг нафақат ижоди, балки ҳаёти ҳам бугунги кун ёшларига ўрнак эканлигини, у садоқатли ёр, меҳрибон она, ҳақиқий ўзбек аёли тимсоли эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Талабалар шоиранинг ғазалларини ёд айтиб, унинг ижодий меросига ҳурматларини намоён этишди.


Шунингдек, талабалар ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида шоиранинг ҳаёти ва ижоди ҳақида савол-жавоб тарзида кичик танлов ўтказилди. Ғолиблар институт томонидан китоблар билан тақдирланди.