Миробод тумани, Байналминал маҳалласи, 19-хонадонда яшовчи Отабек Аҳмедовнинг гарчи имконияти чекланган бўлишига қарамасдан, китоб ўқишга меҳри бўлакча. Айниқса, ўзбек адибларининг асарларини севиб мутолаа қилади.

            Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Шароф Агабаев ҳамда институтдан маҳаллага бириктирилган масъуллар  Отабек истиқомат қилаётган хонадонга ташриф буюришди ҳамда ҳолидан хабар олишди.

  Суҳбат жараёнида Отабек ёқтирган адиблари ва китоблари ҳақида гапирди. Унга қизиқишидан келиб чиқиб бадиий адабиётлар совға қилинди.

Шу билан бирга, институтда ташкил этилган тўгараклар ҳақида маълумот берилди ҳамда ўзи қизиққан тўгаракка келиб ҳунар ўрганиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

Отабек ташриф учун раҳмат айтар экан, кейинги сафар ҳам албатта, китоб олиб келишларини илтимос қилди.