
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббуснинг Учинчи ташаббуси – аҳоли ва ёшлар орасида компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Байналминал маҳалла ёшлари учун компьютер саводхонлиги бўйича маҳорат дарси ташкил этилди.

Институтдан Байналминал маҳалла фуқоролар йиғинига маъсул Сиртқи бўлим бошлиғи Қаҳрамон Қодиров маҳалладаги ёшларга компьютердан мақсадли фойдаланишлари кераклиги ҳақида гапириб, Компьютернинг илк сабоқлари тўғрисида ҳам маълумотлар берди.