Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган Миробод тумани Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчиси – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида “Беш ташаббус – беш имконият” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Унда институт томонидан маҳалла ёшлари учун спорт анжомларидан ташкил топган жамланма “Бобур” МФЙга тақдим этилди.

Учрашувда “Бобур” МФЙ раиси Б.Мирсодиқов, маҳалла раис ўринбосарлари ҳамда маҳалла ёшларининг бир гурухи, маҳалла учун тақдим этилган спорт анжомлари учун институт раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

Институт Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ш.Агабаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Эргашев, Дизайн факультети декани ўринбосари М.Махамаджонов, маҳалла ёшларига институтда ташкил этилган бир қанча спорт ва бошқа йўналишларга ихтисослашган тўгараклар ҳақида ҳам батафсил маълумот бериб ўтишди.