Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузуридаги санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи Илмий Кенгашда Наргиза Хасанованинг 17.00.08 – Санъат назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари) ихтисослиги бўйича “ХХ аср Ўзбекистон бадиий таълими тарихи ва ривожининг асосий тенденциялари” мавзусидаги ёзилган диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтди.

Илмий раҳбар педагогика фанлари доктори, профессор Саидахбор Булатов, расмий оппонентлар санъатшунослик фанлари доктори, профессор Дилфуза Рахматуллаева, санъатшунослик фанлари  номзоди, доцент Равшан Фатхуллаев.

Ҳимояни Кенгаш раиси, санъатшунослик фанлари доктори Дилафрўз Қодирова олиб борди.

Бугунги кунда бадиий таълимга берилаётган эътибор самараси ўлароқ, соҳада улкан ўзгаришлар рўй бермоқда ҳамда бадиий таълим соҳаси ўзининг тарихий ривожланиш босқичида, десак муболаға бўлмайди. Шу билан бирга, бадиий таълим соҳасининг тарихий ривожланиш босқичларининг таҳлил қилиниши соҳанинг янада ривожланишини таъминлайди ҳамда янги йўналишларнинг пайдо бўлишига хизмат қилади. Шу омилларни инобатга олган ҳолда айтиш жоизки, мазкур илмий тадқиқот иши долзарб масалаларни қамраб олган.

Мазкур мавзуга бағишланган илмий тадқиқот қизиқиш ва муҳокамаларга сабаб бўлди.

        “ХХ аср Ўзбекистон бадиий таълими тарихи ва ривожининг асосий тенденциялари мавзусидаги ёзилган диссертация иши ҳимояси мувафаққиятли ўтди.