Битирув малакавий иши ҳимоялари бўлиб ўтди

Бугун Тасвирий санъат факультети Дастгоҳли рангтасвир йўналиши талабаларининг Битирув малакавий иши ҳимоялари бўлиб ўтди. Ушбу ҳимоя Ўзбекистон бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида ташкил этилди.

Институт ректори Нодирбек Сайфуллаев битирувчи-ёшларни ушбу ҳаяжонли масъулиятли ҳимоя билан муборкбод этар экан, бугун миллий санъатимизда ўз фикри, услуби ва дунёқарашига эга ёш ижодкорлар авлоди шаклланаётгани, бу ўзгаришлар санъат ва маданият ҳамда бадиий таълимга берилаётган эътибор ва ғамхўрлик натижаси эканлиги, бу эътиборга ҳамоҳанг тарзда институтда ҳам талабаларнинг бугунги кун талабларига жавоб бера оладиган етук ижодкор кадр бўлиб етишиши учун барча шароит яратилаётганини, бугунги битирувчилар келажакда институтда эгаллаган билим ва кўникмалари ҳамда истеъдодлари билан юртимиз тасвирий санъати ривожига муносиб ҳисса қўшишларини тилади.

Мазкур ҳимояда “ Рассом автопортрети”, “Замондошим портрети”, “Устахона”, “Юртим манзараси”, “Менинг ўлкам”, “Беғубор болалик”, “Бўшлиқ ҳайқириғи”, “Ковровщики ва бошқа бир қатор Битирув малакавий ишлари комиссия аъзолари томонидан ҳар томонлама таҳлил этилиб, баҳоланди.
Ҳимояда талабаларга келажакда ўз устида янада кўпроқ ишлаб етук ижодкор бўлишлари учун лозим бўлган муҳим маслаҳатлар берилди.

Ушбу ҳимоя жараёнларидан фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.