Бугун Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Амалий санъат факультети, Бадиий кулол ва меъморий ёдгорликлар безгини таъмирлаш кафедраси битирувчи Битирув малакавий ишлари ҳимояси бўлиб ўтди.

Институтнинг Ўқув ишлари бўйича проректори Омонилла Салихов битирувчиларни ҳаяжонли ва масъулиятли онлар билан муборакбод этар экан, уларга келажакда ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб, ҳаётда ўзларининг муносиб ўринларини топишларини тилади.

Мазкур ҳимояда битирув малакавий ишлар Ўзбекистонда Республикаси санъат арбоби Акбар Рахимов раислигидаги Комиссия аъзолари томонидан таҳлил этилди ҳамда баҳоланди.

✅ Ушбу Битирув малакавий ишлари, асосан ишлаб чиқариш амалиёти ва маълум обектлар билан узвий боғлиқ. Шу маънода ушбу кадрларни келажакда юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларига ўз ҳиссаларини қўшадиган етук мутахассис бўлишларига тилакдошмиз.