
Тадбир аввалида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ҳамда институт ректори Нодирбек Сайфуллаев Битирув малакавий ишлари билан танишир экан, битирувчи-ёшларни ушбу ҳаяжонли ва масъулиятли ҳимоя билан муборакбод этишди ҳамда бугунги кунда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик натижасида юртимиз кундан кун чирой очиб бораётгани, қувонарли томони ушбу бунёдкорлик ишларига ҳайкалтарошлар ҳам муносиб ҳисса қўшиб келаётганини, битирув малакавий иши ҳимояси доирасида битирувчилар томонидан яратилган бугунги асарлар ҳам бевосита маълум объектларга мўлжаллаб яратилгани яна бир ютуқ эканлигини, бу ўзгаришларнинг барчаси юртимизда санъат ва маданият ҳамда бадиий таълимга берилаётган эътибор ва ғамхўрлик натижаси эканлигини таъкидлашди.

Мазкур ҳимояда “Касбим менинг фахрим”, “Улғаяркан болалар беғам”, “Болалик даврим”, “Менинг қахрамонларим”, “Ички овоз”, “Миллий анъаналар” ва бошқа бир қатор Битирув малакавий ишлари комиссия аъзолари томонидан ҳар томонлама таҳлил этилиб, баҳоланди.

Ҳимояда талабаларга келажакда ўз устида янада кўпроқ ишлаб етук ижодкор бўлишлари учун лозим бўлган муҳим маслаҳатлар берилди.