Тасвирий санъат факультети Маҳобатли рангтасвир йўналиши талабаларининг Битирув малакавий иши ҳимоялари бўлиб ўтди. Ушбу ҳимоя Ўзбекистон бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида ташкил этилди.


Мазкур ҳимояда «Ҳаёт борлиқ», «Гўзаллик», «Она замин», «Тарихга назар», «Ижод завқи», «Келажак», «Хаёлимдаги ҳаёт» ва бошқа бир қатор Битирув малакавий ишлари комиссия аъзолари томонидан ҳар томонлама таҳлил этилиб, баҳоланди.
Ҳимояда талабаларга келажакда ўз устида янада кўпроқ ишлаб етук ижодкор бўлишлари учун лозим бўлган муҳим маслаҳатлар берилди. Ушбу ҳимоя жараёнларидан фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз