Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Битирув малакавий ишлар ҳимоялари давом этмоқда.

Бугун Либос дизайни йўналиши талабаларининг битирув малакавий ишларига баҳо берилди.

Айтиш ўринлики, ҳимояда талабалар классик ва замонавий услубларни уйғунлаштирган ҳолда яратган бир қанча коллекцияларини комиссия аъзолари эътиборига ҳавола этди.

Комиссия аъзолари мазкур либосларга баҳо берар экан, талабаларнинг замон талаби ва услубини яхши тушуна олганликлари, ранглар гармониясини ҳис эта олганликларини эътироф этишди.

Ушбу йўналишда Битирув малакавий ишлари ҳимоялари давом этади.