Китоб ҳар бир киши, айниқса, ёшлар онгининг шаклланишида, уларнинг нутқ ва муомала маданиятини юксалтиришда, луғат бойлигини ўстириш, ҳаётда ўз ўрнини топа олиши, касбларни тўғри танлаши, дунёқарашининг кенгайиши ва такомиллашувида яқиндан ёрдам берувчи муҳим омил ҳисобланади.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган Миробод тумани Байналминал маҳалла фуқаролар йиғинида Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича “Китобхон ёшлар” тўгараги ташкил этилган бўлиб, ундан кўзланган мақсад маҳалла ёшларини китобга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, ёшлардаги истеъдодни юзага чиқариш ва энг муҳими бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун кўмаклашиш асосий вазифа сифатида белгиланган.

Институт ахборот ресурс маркази масъуллари томонидан тўгаракда иштирок этган маҳалла ёшларига мутолаа маданияти, бадиий адабиётлар, ўзбек мумтоз ва жаҳон адабиёти ҳақида ҳамда институтда мавжуд таълим йўналишлари, мутахассисликларга оид китоблар ҳақида маълумотлар берди.