Бугун Ўзбекистон тарихи Давлат музейида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Санъатшунослик факультети, “Санъат тарихи ва назарияси” кафедраси битирувчи талабаларининг Битирув малакавий ишлари ҳимояси бўлиб ўтди.

Институт ректори Нодирбек Сайфуллаев битирувчиларни ҳаяжонли ва масъулиятли онлар билан муборакбод этар экан, ижодкорлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ва ғамхўрлик натижасида санъат оламига янги истеъдодли авлод кириб келаётгани, ўз ўрнида уларнинг ижоди ёш санъатшунослар томонидан ўрганилиши ва таҳлил қилиниши лозимлигини таъкидлади ҳамда битирувчиларга келажакда ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб, ҳаётда ўзларининг муносиб ўринларини топишларини тилади.Мазкур Битирув малакавий ишлар ҳимояси “San’at” журнали бош муҳаррири санъатшунослик фанлари доктори Дилафруз Қодирова раислигидаги Комиссия аъзолари томонидан таҳлил этилиб, баҳоланмоқда.

Ушбу Битирув малакавий ишларини ёзиш жараёнида, битирувчиларда илмий маълумотларни мушоҳада қила олиш ва уларни бадиий-илмий таҳлил қила олиш каби малакалар намоён бўлган. Барча битирувчи талабаларни ўз мутахассисликлари бўйича етук соҳа вакиллари бўлишларига тилакдошмиз.

1Nargiza Xasanova