Музейшунослик кафедраси битирувчи талабаларининг Битирув малакавий ишлари ҳимояси бўлиб ўтди

Бугун  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети Музейшунослик кафедраси битирувчи талабаларининг Битирув малакавий ишлари ҳимояси бўлиб ўтди. Ҳимоя Марказий Осиёнинг дастлабки илмий-маърифий муассасалардан бири ҳисобланган  Ўзбекистон тарихи давлат музейида ўтказилди.  

Маълумки, Музейшунослик кафедраси ва Ўзбекистон тарихи давлат музейи билан ҳамкорликда имзоланган меморандумга кўра музейда қўшма кафедра филиали ташкил этилган эди.

Институт ректори Нодирбек Сайфуллаев, Ўзбекистон Бадиий академияси илмий котиби Феруза Абиджанова, институт Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Д.Қурбонова битирувчиларни малакавий амалиётлари мавзулари бўйича Ўзбекистон музейларини ривожлантиришга доир тайёрлаган илмий-амалий лойиҳалари, ишланмалари, концепциялари билан танишдилар, бугунги замонавий Янги Ўзбекистон ҳаётида музейшунослик соҳасини ривожлантиришга доир лойиҳалар ишлаб чиқаётганликларидан хурсанд эканлигини, бу жараённи янада ривожлантириш учун институт барча шароитларни яратаётгани ва бундан кейин ҳам кафедра билан бу борада биргаликда ишлар давом этишини маълум қилди ҳамда битирувчиларга келажакда ўз соҳасининг етук мутахассиси  бўлиб, ҳаётда ўзларининг муносиб ўринларини топишларини тилашди.

Бу йилги битирувчилар битирув ишларининг мавзуси доирасида инновацион ғоя ва лойиҳаларини ҳам тақдим этишди.