Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган Яккасарой тумани, Бобур маҳалла фуқаролар йиғинида 5 муҳим ташаббус доирасида ёшлар тарбияси, уларнинг маънавиятини юксалтириш, ёш истеъдодларни кашф этишга оид маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда маҳаллалардаги ҳотин-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг қизиқишларини кўпроқ ўрганиш, бўш вақтларини фойдали ва мазмунли ўтказишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасидаги ишлар тўғрисида Бобур маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари Б.Ахмадалиева институт томонидан ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган фаолиятдан махалла аҳолиси ҳамда ёшлар мамнун эканликларини таъкидлади. Тадбирда маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлари фаол иштирок этдилар.

Шунингдек, институтнинг дизайн факультети масъуллари томонидан маҳалла фаоллари ва ёшларига институтда ташкил этилган турли хил йўналишларга ихтисослашган тўгараклар фаолияти ҳақида ҳам маълумотлар берилди.