Маълумки, жорий йилнинг 19 май куни Давлатимиз Раҳбарининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5117-сонли қарори эълон қилинди.

Ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда институтга бириктирилган маҳаллалар билан маънавий-маърифий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ёшларни хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида «Билимдон» маҳалласи фаоллари, ёшлари билан Камолиддин беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти «Ўзбек ва хорижий тиллар» кафедраси масъуллари томонидан «Хорижий тилларни ўрганимиз» мавзусида ўқув дарслари олиб борилди.

Бундан ташқари, “Бадиий кулол ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда иқтидорли талабалари томонидан ушбу маҳалла ёшларига маҳорат дарслари ўтказилди. Шунингдек, профессор-ўқитувчилар томонидан институтда ҳар хил йўналишлар бўйича ташкил этилган тўгаракларга маҳалла ёшлари таклиф этилди.