Маълумки, жорий йилнинг 19 май куни Давлатимиз Раҳбарининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5117-сонли қарори эълон қилинди.

Ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда институтга бириктирилган маҳаллалар билан маънавий-маърифий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ёшларни хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида «Бобур» маҳалласи фаоллари, ёшлари билан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти «Ўзбек ва хорижий тиллар» кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан «Хорижий тилларни ўрганимиз» мавзусида ўқув дарслари олиб борилди.