Маълумки, Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус бугунги кунда ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда.


Шу билан бирга, ушбу ташаббуслар ижросини таъминлаш ҳар бир ташкилот ва таълим муассасаларининг олдида турган муҳим вазифалардан бирига айланди.


Жумладан, бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган Миробод туманининг Дамариқ маҳалла фуқаролар йиғинига институт масъуллари ташриф буюрди ҳамда маҳаллада истиқомат қилаётган ёшлар учун спорт анжомлари жамланамасини тақдим этди.


Ушбу спорт анжомлари маҳалла ёшларига бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун муносиб совға бўлди. Шунингдек, ёшларга институтда ташкил этилган бир қанча спорт ва бошқа йўналишларга ихтисослашган тўгараклар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.