Бугун «Тараққиёт cтратегияси» марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарорининг  мазмун-моҳиятини аҳолига етказишга бағишланган онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур давра суҳбатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов, Давлат тест маркази Бош бошқарма бошлиғи Фарход Мирзаев, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Алишер Умаров, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институт ректори Нодирбек Сайфуллаев, оммавий ахборот воситалари ходимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, ZOOM платформаси орқали абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ҳамда яқинлари иштирок этди.

Давра суҳбати аввалида, “Тараққиёт стратегияси” Маркази ижрочи директори Элдор Туляков ушбу қарорнинг ёшлар ҳаётида тутган ўрнига тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг масъуллар томонидан ҳужжат топшириш ва имтиҳон жараёнлари, имтиҳон жавобларининг эълон қилиниши, хорижий олий таълим муассасасидан ҳамда юртимиздаги бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига ўқишни кўчириш жараёнлари, шартлари, имтиёзга эга бўлган абитуриентлар бу имтиёзлардан қандай фойдаланиши ва қабулга оид бошқа жараёнлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирек Сайфуллаев Президент қарорининг муҳим жиҳатлари, унда ёшлар учун  яратилган имкониятларга тўхталди ҳамда институтда бу қарор ижросини таъминлаш, қабул жараёнларини адолатли ва шаффоф ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, имконияти чекланган абитуриентлар учун бериладиган имтиёзлар  борасида маълумот берди.

Давра суҳбати давомида тадбирга йиғилган оммавий ахборот воситалари ходимлари, турли ташкилот вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали фуқаролар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоб берилди. Шу билан бирга, абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ва яқинларидан оммавий ахборот воситаларини кузатиб бориш ва янгиликлардан доимий равишда хабардор бўлиб боришлари, шунингдек, асоссиз хабарларга алданиб қолмасликлари сўралди.