Бугун Британия Кенгашининг Creative Spark лойиҳаси доирасида «ТАДБИРКОР УНИВЕРСИТЕТ МУКОФОТИ» бўйича тақдирлаш маъросими бўлиб ўтди.

Британия Кенгаши ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш» Концепциясида белгиланган устувор вазифаларни амалий ижросини таъминлаш мақсадида Creative Spark лойиҳасида иштирок этиб келаётган олий таълим муассасалари учун тадбиркорлик ва бизнесни қўллаб қувватлашга йўналтирилган мукофот эълон қилинган.

Танловнинг асосий мақсади –Ўзбекистонда етакчи тадбиркорлик ва бошқарув соҳасида фаолият юритаётган олий таълим муассасаларини эътироф этиш ва рағбатлантиришдан иборат.

Мазкур танловда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, «Ипак йўли» туризм халқаро университети, Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат техника университети, Миллий рассомлик ва дизайн институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти вакиллари ўзларининг лойиҳалари билан иштирок этди.

Миллий рассомлик ва дизайн институти ишчи гуруҳи томонидан танловнинг Impact award, Popular Vote Award, Enterprise in the Curriculum Award каби учта номинацияга таклиф ишлаб чиқилди ва тақдим этилди.

Қувонарли томони институтимиз Impact award ва Popular Vote Award номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритди ҳамда ташкилотчиларнинг эътирофига сазовор бўлди.