#men_vaksina_oldim_Sizchi #keling_va_emlaning

Коронавирусга қарши курашиш соҳасидаги тиббий-илмий изланишлар натижаларига ва олимларнинг фикрига кўра, аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда пандемияни жиловлашнинг энг самарали усулидир.

Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида талабалар, профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимларни ихтиёрий тарзда короновирусга қарши эмлаш бошланди.

Бунда талаба ёшлар ота-оналари ва яқинларининг розиликлари асосида эмланди.

– Юртимизда бизларнинг соғлиғимизни ўйлаган ҳолда амалга оширилаётган кенг кўламли эмлаш тадбирларида ихтиёрий тарзда иштирок этдим, – дейди 1-босқич талабаси Турғунов Давронбек. – Ота-онам билан маслаҳатлашганимда, улар бундан жуда ҳам хурсанд эканликларини айтиб, розилик билдиришди. Вирусга қарши вакцина қабул қилиш орқали сиз ўз саломатлигимизни таъминлаш баробарида, юртимиздаги пандемияни жиловлашга ҳиссамизни қўшган бўламиз. Тенгдош дўстларимга ҳам вакцина қабул қилишларини тавсия этган бўлардим.

Институтда эмлаш жараёнлари давом этмоқда. Бизни кузатиб боринг.