Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда 5 ташаббус доирасида маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.


Институтда махалла билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган режа-жадвалга асосан бугун Яккасарой туманида жойлашган Абдулла Қаҳҳор маҳалла фуқаролар йиғинига институт масъуллари ташриф буюришди ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида шахмат-шашка мусобақаси ташкил этилди.
Ушбу мусобақани ўтказишда «Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим» кафедраси ўқитувчиси С.Ванян, институт психологи А.Алимова ҳамда Санъатшунослик факультети декан ўринбосари А.Шариповлар иштирок этишди.


Муросасиз руҳда ўтган беллашувда «Кулолтепа» кўчасида истиқомат қилувчи ёшлар энг юқори натижани қўлга киритишди ва ярим финал йўлланмасига эга бўлишди.
Мусобақалар давом этмоқда.