
I. Танлов ташкилотчиси
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
II. Танловнинг мақсад ва вазифаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида
19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга доир беш муҳим ташаббусни ёшларимиз онгида янада шакиллантириш ҳамда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, коронавирус инфекцияси (COVID-19)нинг асоратлари ва қайта касалланиш ҳолатлардан сақланиш, ёшларни вакцинация тадбирларига кенг жалб этиш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бутун дунё пандемия шароитида фаолият олиб боришга мажбур бўлган бир даврда биз ёшларни янада кучли, билимли, ҳам маънан, ҳам маънавий дунёқарашини бойитиш мақсадида талаба ёшлар учун турли танловлар ҳамда кўргазмалар ташкил этилиши тарафдоримиз.
Шу сабабли ҳам аҳоли ва ёшларни вакцинация тадбирларига кенг жалб этиш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида
“Biz yoshlar COVID-19 ga qarshimiz!” деб номланган ижодий ишлар танловини ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир.
Коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалиши, унинг асоратлари ва қайта касалланиш ҳолатларидан сақланиш, аҳоли саломатлиги ва санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган тарғибот ишларини кенг ёритиш;
Танлов орқали аҳоли орасида COVID-19 вирусининг олдини олиш ва соғлом турмуш маданиятини юксалтиришга кўмаклашиш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ҳамда улар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилувчи ижтимоий лойиҳаларини тасвирлар, плакатлар орқали намоён этиш танловнинг асосий мақсади ҳисобланади.
III. Танловни ўтказиш муддати ва жойи
“Biz yoshlar COVID-19 ga qarshimiz” танлови ғолиб ва иштирокчиларини тақдирлаш маросими ва кўргазманинг очилиши
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги куни байрамига бағишлаб 2021 йил сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Тошкент шаҳрида жойлашган йирик кўргазмалар залидан бирида ўтказилади.
IV.Танлов шартлари
4.1. Танловда бакалавр ва магистратура босқичи талаба-ёшлари иштирок этишлари мумкин;
4.2. Танловга тақдим этилган ижодий ишларда қуйидаги мавзулар акс эттирилиши лозим:
– COVID-19га қарши турли ижтимоий қарашлар;
– соғлом турмуш тарзи ғояларини ижодий ишларда акс эттирилиши;
– соғлом турмуш тарзини тарғиб этилиши;
– вакцина олиш бўйича тарғибот ишларини акс эттирилиши;
-соғлиқни сақлашга оид ягона давлат сиёсатини акс эттирган ғоявий мавзуларга асосланган ижодий ишлар орқали ёритиб берилади.
4.3. Танловга тақдим этилган асарлар плакат турида ишланган бўлиши мумкин, асарларнинг ҳажми ва ашёлари чегараланмаган;
4.4. Ҳар бир иштирокчи исми, шарифи, факультети ва курси, асарнинг ҳажми, номи ҳақидаги маълумотларни илова қилиши лозим;
4.5. Ижодий ишлар 2021 йил 20 августга қадар институт Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан очилган @covidga_qarshimiz_bot телеграм боти орқали онлайн қабул қилинади.
V. Ғолиб ва совриндорларни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш тартиби
- 5.1. Танловга келиб тушган ижодий ишлар қуйидаги “Энг яхши ижодий иш”номинация бўйича баҳоланади, ғолиблар мукофот пули ва диплом билан тақдирланади.
- “Энг яхши ижодий иш”;
1 – ўрин 2 000 000 сўм (икки миллион) пул мукофоти;
2 – ўрин 1 500 000 сўм (бир ярим миллион) пул мукофоти;
3 – ўрин 1 000 000 сўм (бир миллион) пул мукофоти;
Бундан ташқари, яна 3 (уч) та рағбатлантирувчи қимматбаҳо совғалар топширилиши кўзда тутилган.
5.2. Танлов учун келиб тушган ижодий ишлар Ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилади ва ғолиблар аниқланади.