#muhim #diqqat_abituriyentlar
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёнига мувофиқ касбий (ижодий) имтиҳонларда абитуриентлар тўплаши мумкин бўлган энг юқори балл 126.0 балл деб белгиланди.
Шунингдек, она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича ўтказиладиган тест синовларида ҳар бир фандан 10 та жами 30 та савол ва тўғри жавоб учун 2.1 балл берилади. Бунда абитуриентлар тўплаши мумкин бўлган энг юқори балл 63.0 балл бўлиб, абитуриентлар касбий (ижодий) имтиҳон ва тест синовларидан жами тўплаши мумкин бўлган энг юқори балл 189.0 баллни ташкил этади.
Барча абитуриентларга муваффақият тилаб қоламиз.