Магистратурага кириш синовлари ва баҳолаш мезонлари

 

5А150204

Музейшунослик, тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

        Дастур Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ишлаб чиқилган ва маъқулланган.

 

 

 

 

 

Тақризчи:

Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори, т.ф.д, профессор

 

-Ж.Исмаилова

 

Тузувчи:

Музейшунослик кафедраси мудири, доцент

 

 -К.Нишанова

 

 

 

 

 

 

        

 

 

 

 

                  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

КИРИШ

 

Бугунги кунда халқимизнинг бой маданий меросини қайта тиклаш, юксак маънавият, миллий ўзига хослик ва халқ анъаналарининг мавжуд кўп асрлик сарчашмаларини бутун чоралар билан ривожлантириш, жисмонан соғлом, маънан етук ва ҳар томонлама баркамол шахслар жамиятини барпо этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Аҳолининг маданий ва эстетик эҳтиёжларини янада тўла қондиришга, театр, мусиқа, тасвирий санъат ҳамда бошқа санъат турларини ривожлантиришга, халқимиз тарихи ва бугунги ҳаётининг энг ёрқин саҳифаларини, мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодкорларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди.

          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил
16 августтаги 343-сон “Олий таълимнинг давлат таълими стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ магистратура фаолиятини тубдан такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, кадрлар тайёрлаш сифати ва рақобатбардошлигини кучайтириш, “магистр” даражасини бериш бўйича диссертация иши мазмуни ва сифатига қўйиладиган мезонларни замонавий талаблар ҳамда халқаро таълим стандартлари даражасида олий таълим муассасаларида магистрлар тайёрлаш тартиби белгиланган.

 “Музейшунослик” фани бўйича тузилган ушбу ижодий (касбий) имтиҳон дастури ДТС талаблари асосида ишлаб чиқилган бўлиб,  музейларининг яратилиш тарихини, умумжаҳон маданиятда тутган ўрнини, музей фондларини бошқариш ва экспозиция тузиш методларини ўргатади.

  Мазкур дастур музейшунослик бўлимига кирувчи абитуриентларга мўлжалланган бўлиб, келгусида малакали музейшунос мутахассис кадрлар тайёрлашда илк босқич сифатида ўрин эгаллайди.

Музейшунослик фани билим, малака ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар

  • музей ашёлари ва музей коллекциялари билан ишлаш;
  • музей предметларини атрибуция ва экспертиза қилиш;
  • кўчар ва кўчмас объектларини музейлаштириш ва туристик маршрутларга киритиш;
  • музейларда ўзбек халқининг бой маданий мероси, унинг инсоният тарихидаги ўрни, тараққиёт босқичларини, замонавий ривожланиш истиқболларини чуқур ўрганиб экспозиция концепцияларини яратиш;
  • мамлакатимиз фуқароларини чет элларда сақланаётган тарихимизга оид осори-атиқалар билан кенг таништириш мақсадида илмий мақолалар ёзиш, маҳаллий ва хорижий кўргазмалар тайёрлаш;
  •  Миллий музей фондининг ягона электрон каталоги билан ишлашни билиши;
  • фонднинг муҳофаза шароитларини доимий, қатъий назоратга олиш, бу соҳада тегишли меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва бажарилишини таъминлаш ишларда иштирок этиш;
  • мутахассисликка мос янги илмий тадқиқот юзасидан изланишлар, илмий адабиётлар ёки илмий-тадқиқот лойиҳаларини таҳлил қилиши;
  • музейшунослик бўйича амалий масалаларни ечиш учун янги илмий методологияларни қўллаши;
  • музейшунослик соҳасида замонавий ахборот технологиялари ёрдамида янги билим ва амалий кўникмаларни мустақил равишда эгаллаши ҳамда улардан амалий фаолиятда фойдаланиш қобилиятига эга бўлиши;
  • янги ғояларни яратиш ва илмий-тадқиқот ишларини мустақил олиб бориш қобилиятига ҳамда илмий жамоада ишлаш кўникмаларига эга бўлиши лозим.

            Низомга мувофиқ махсус фанлардан 100 балл ажратилган. Уларнинг тақсимоти ва синов шакллари қуйидагича белгиланган:

              Музейшуносликнинг объекти, предмети ва методи

 Музей атамасининг келиб чиқиши. Музейшуносликнинг тадқиқот объекти. Музеология ва музеография тушунчаси.  Музейлар маданий меросни сақлаш бўйича институт ролини бажариши. Музейшунослик предмети  Музейшуносликнинг таълим ва тарбия функцияси. Музей иши тарихи ва назариясининг генезис ва эволюцияси. Асрлар давомида музейларнинг шакли, вазифалари, фаолияти ҳамда бошқарувига қараб сезиларли даражада ўзгарганлиги.

 Уйғониш даври галерея ва кабинетлари

Уйғониш даври тушунчаси. Галерея тушунчаси. Кабинет, кунсткамера, мюнцкамера, вундеркамера, шатцкамералар тушунчаси. Илк галерея ва кабинетларнинг қандай кўринишга эга бўлганлиги. Музей атамасининг ренессанс даврида қайта тикланиши. Студиоло тушунчаси. Антиквария тушунчаси. Ўрта асрларда ғарб мамлакатлари ҳукмдорларининг студиололари. Герцог Франческо Медичи студиолосининг бошқаларникидан кескин фарқи. Рим Капитолиясидаги илк Антиквария.

Европа музейлари тарихи

Жанубий Европа: Италия музейлари тарихи: Козимо Медичининг ўғли Франческо I томонидан Уффици галереясининг ташкил этилиши. Мазкур галереянинг экстерьер ва интерьеридаги ўзига хос хусусиятлар. Питти галереяси, Испаниядаги Прадо музейи,  Миллий археология музейи, Грециядаги археология музейи, Афина Миллий замонавий санъат музейи.

Ғарбий Европа: Буюк Британия музейлари тарихи: Британия Миллий музейи, Виктория ва Альберт музейи, Франция музейлари тарихи: Лувр музейи ташкил этилиши тарихи, Жорж Помпиду номидаги Миллий санъат маркази, Орсэ музейи.  Германия музейлари тарихи: Дрезден галереяси – (Галерея старых мастеров), Берлин суратлар галереяси, Мюнхендаги Эски пинакотека. Бавария қироли Людвиг I нинг кутубхоначиси томонидан “глиптотека” атамасини муомилага киритилиши. Мюнхендаги Глиптотека (1830), Нидерландия музейлари тарихи:  Рейксмюзеум (1808), Ротемдамдаги Бутунжаҳон музейи.

 

 

Россия музейларининг ривожланиш тарихи

Россиядаги биринчи музей – РФА қошидаги Кунсткамера – Петр
I номидаги Антропология ва этнография музейи. Давлат Эрмитажи. Москва Кремлидаги Қурол – аслаҳа палатасининг оммавий музейга айлантирилиши. Давлат Рус музейи. Третьяков галереяси. Шарқ халқлари санъати музейи. А.С.Пушкин номидаги тасвирий санъат Давлат музейи.

Америка музейларининг ривожланиш тарихи

Америка қитъасида илк музейларнинг яратилиш тарихи. Жанубий Каролинадаги Чарлстон кутубхоначилик жамияти қошидаги илк музей фаолияти. Чарльз Уилсон Пил томонидан ташкил этилган музей ва унинг ихтироси.  Коллекционерлар, ҳомийлар ва меценантлар томонидан музейларнинг ташкил этилишига қўшган ҳиссалари (Дж. Смитсон мисолида). Нью-Йоркдаги Метрополитен музейи.

Ўзбекистон музейлари тарихи

       Туркистонда 1876-1917 йиллар давомида музейларнинг  барпо этилиши. Туркистондаги коллекционерчилик фаолияти. Тошкентдаги биринчи музей ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Тошкент музейи асосчилари ва коллекциялари. Самарқандда музей ташкил этилиши. Фарғонадаги биринчи музей.

Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Ўзбекистон Давлат санъат музейи, Фарғона вилоят  ўлкашунослик музейи, Андижон вилоят ўлкашунослик музейи, Қорақалпоғистон давлат ўлкашунослик музейи, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат музейи, Бухоро давлат музей-қўриқхонаси, Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси, Хива “Ичан-қалъа” музей-қўриқхонаси, Мустақиллик йилларида ташкил этилган музейлар. Турли вазирлик ва идоралар тасарруфидаги музейлар.

Ўзбекистон Республикаси “Музейлар тўғрисида”ги Қонуни ва қонуности ҳужжатлари билан ишлаш

Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида”ги Қонуни.

Мустақиллик йилларида мамлакатимиздаги асосий музейлар фаолияти сақлаб қолинди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг шахсий ташаббуси билан мамлакатда музей ишини тубдан янгилаш ҳамда яхшилаш юзасидан 1998 йил 5 декабрдаги “Музейлар фаолияти қўллаб-қувватлаш масалалари”га оид 98-сонли қарори ва 1998 йил 12 январдаги 1913-сонли “Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, 2008 йил 12 сентябрь “Музейлар тўғрисида”ги Қонун, Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 31 октябрдаги “Музейлар фаолиятига таалуқли меъёрий ҳужжатлар тўғрисида”ги 237-сонли, 2010 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида”ги қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 68-сонли қарорлари қабул қилинди.

Музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш тартиби

Асосий  фонд, илмий – ёрдамчи фонд, вақтинчалик сақлов фонди. Рўйхтага олиш ҳужжатлари. Қабул қилиш ва топшириш далолатномаси. Доимий сақловга қабул қилинган музей ашёларини кирим китобига киритиш. Музей ашёларини инвентарь (илмий рўйхатга олиш) китобига киритиш тартиби. Вақтинча қабул қилинган ашёларни рўйхатга олиш китоби билан ишлаш.  Илмий ёрдамчи материалларни рўйхатга олиш китоби. Музей ашёларининг илмий – таҳлилий карточкалари билан ишлаш. Картотекалар билан ишлаш. Музей фондларини рўйхатга олиш ва қайд этиш бўлими фаолияти. Музей ашёларининг ҳаракатланиш жадвали.

Экспозиция тузиш методлари

Экспозиция тушинчасига умумий таъриф. Экспозицион материал, тематик структура, экспозицион комплекслар.

Экспозиция мазмунининг бадиий интерпретацияси. Экспозицион жиҳозлар: стендлар, турникетлар, витриналар, подиумлар. Ранг ва ёруғлик меъморий – бадиий ансамблнинг актив, специфик компонентлари. Фазовий ечимнинг экспозициясини ҳис этишдаги аҳамияти.

Экспозиция лойиҳалашнинг таркибий қисмлари: илмий лойиҳалаш, бадиий лойиҳалаш, техник ва ишчи лойиҳалаш. Илмий концепция, кенгайтирилган тематик структура, экспозициянинг тематик режаси, тематик – экспозицион режасини (ТЭР) тузиш ишларини амалга ошириш.

 

Музейшунослик, тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш мутахассислиги бўйича саволлар

  1. Музеология ва музеография тушунчаси
  2. Галерея, кабинет, кунсткамера тушунчаси
  3. Музей йўналишлари ва турлари
  4. Франческо I томонидан Уффици галереясининг ташкил этилиши.
  5. Питти галереяси
  6. Испаниядаги Прадо музейи
  7. Нью-Йоркдаги Метрополитен музейи
  8. Франциядаги Лувр музейи
  9. Кунсткамера – Петр I номидаги Антропология ва этнография музейи
  10. Давлат Эрмитаж музейи
  11. Третьяков галереяси.
  12. Туркистонда 1876-1917 йилларда илк музейларнинг барпо этилиши
  13. Ўзбекистон тарихи Давлат музейи
  14. Ўзбекистон Давлат Санъат музейи
  15. Ўзбекистон Амалий санъат музейи
  16. Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи
  17. Темурийлар тарихи Давлат музейи
  18. Термиз Археология музейи
  19. Қатағон қурбонлари хотираси музейи
  20. Олимпия Шон-Шуҳрати музейи
  21. Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси
  22. Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси
  23. Самарқанд Давлат музей қўриқхонаси
  24. Хива “Ичан-қалъа” музей-қўриқхонаси
  25. Тошкент шаҳридаги уй-музейлар
  26. И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Давлат санъат музей
  27. Қорақалпоғистон Давлат ўлкашунослик музейи
  28. Қуролли кучлар тарихи музейи
  29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил
    31 октябрдаги “Музейлар фаолиятига таалуқли меъёрий ҳужжатлар тўғрисида”ги 237-сонли қарори.
  30. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил
    12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида”ги Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 68-сонли қарори.
  31. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
    11 февралдаги “Республикадаги музейларни хатловдан ўтказиш тўғрисида”ги 119-Ф-сонли фармойиши.
  32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
    11 декабрдаги “2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 975-сонли қарори.
  33. Асосий  фонд, илмий – ёрдамчи фонд, вақтинчалик сақлов фонди.
  34. Музей ашёларини рўйхтага олиш ҳужжатлари.
  35. Доимий сақловга қабул қилинган музей ашёларини кирим ва инвентарь (илмий рўйхатга олиш) китобига киритиш тартиби.
  36. Тематик – экспозицион режасини (ТЭР) тузиш.
  37. Экспозиция лойиҳалашнинг таркибий қисмлари: илмий лойиҳалаш, бадиий лойиҳалаш, техник ва ишчи лойиҳалаш.
  38. Муҳофизларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
  39. Музей фонд-захирахоналаридаги ашёларни сақлаш тартиби.
  40. Экспозициядаги илмий-ёрдамчи материаллар.
  41. Музей экскурсаводига қўйиладиган талаблар.
  42. Музей менежменти ва маркетинги.

5А150204 – “Музейшунослик” фани бўйича (синов шакли-ёзма)

баҳолаш мезонлари

 

Умумий балл

Магистратурага кирувчининг

билим даражаси

Белгиланган баллар

3 та савол бўйича

1.

86-100

Қўйилган савол мазмунан аниқ ёритилиб, жавобларда абитуриентнинг мутахассислик бўйича ижодий қобилияти, шунингдек, илмий ва оммавий ахборот билан мустақил ишлаш, тизимли мустақил таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш бўйича билими ва кўникмалари намоён бўлган, савол тўлиқ очиб берилган;

Жаҳон ва Ўзбекистондаги музейлар фаолияти, музейлар фаолиятига оид қонун ва қонуности ҳужжатлар, халқаро алоқалар, истиқболли режалар бўйича мустақил, ижодий фикр мавжудлиги;

Жавобларда мантиқий яхлитликка эришилган ва умумий хулосалар чиқариш қобилиятига эга.

86-90

 

 

 

91-95

 

 

 

 

96-100

 

86-100

2.

71-85

Қўйилган савол мазмунан аниқ ёритилиб, жавобларда абитурентнинг мутахассислик бўйича ижодий қобилияти, шунингдек, илмий ахборот билан мустақил ишлаш, тизимли мустақил таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш бўйича билими ва кўникмалари намоён бўлган, саволларда ноаниқликларга йўл қўйилган;

Мустақил мушоҳада юритиш қобилиятига эга;

Ижодий ёндошув мавжуд.

71-75

 

 

76-80

 

81-85

 

71-85

3.

56-70

Савол бўйича ижодий қобилияти, хулосалар чиқариш бўйича билими ва кўникмалари намоён бўлган, мавзу моҳияти тушунилган, аммо мазмун ва натижалар юзаки ёритилган;

Мушоҳада баёнида фикр тарқоқлиги кузатилади;

Жавобларда мантиқийлик тамойили бузилган.

56-60

 

61-65

 

66-70

 

56-70

4.

0-55

Савол бўйича аниқ тасаввурга эга эмас;

Умуман жавоб берилмаган;

Нотўғри жавоб ва маълумот берилган.

 

0-55

 

Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалар бўйича “Апелляция” тартиби

          Абитуриентлар томонидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари бўйича институт қабул комиссиясининг апелляциялар билан ишлаш комиссияси томонидан тушган норозилик (апелляция) аризалари 24 соат давомида кўриб чиқилади.

          Мурожаат мазмунида фақат ўзининг ижодий ишлари, ёзма иш баллари ҳақида бўлса қабул қилинади, лекин бошқа абитуриентлар ҳақида ёзилган шикоят аризалари қабул қилинмайди.

 

ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

 

  1. Британский музей. Том 15 Издательство “Директ-Медиа”, 2011г
  2. Геташвили Н. В. Дрезденская галерея. – М: ОЛМА-ПРЕСС Образование, 2005. -128 с.
  3. Галерея Академии. Флоренция. Том 21. Издательство “Директ-Медиа”, 2011
  4. Илалов И. Музееведение. – Ташкент: Мусиқа, 2006 г
  5. Nina Simon Participatory museum. California, 2010 г
  6. Mark Walhimer. Museum 101. Amerika, 2015 г
  7. Музей Прадо. Том 2. Издательство “Директ-Медиа”, 2011г
  8. Музей Метрополитен Том 5. Издательство “Директ-Медиа”, 2011г
  9. Музеи Ватикана. Том 13. Издательство “Директ-Медиа”, 2011г
  10. Словарь актуальных музейных терминов. – М., 2009 й
  11. Столяров Б.А. Музейная педагогика. История, теория, практика. – Москва: Высшая школа, 2004й
  12. Юреньева Т.Ю. Музееведение. – Москва: Академпроект, 2003й
  13. П.Ш. Зохидов. Меъмор олами. Т., 1998 й
  14. Курязова Д.Т. Ўзбекистонда музей иши тарихи. Тошкент, Санъат, 2010 й.
  15. Юсупова М.А. Термиз вохасининг ўрта асрлар меъморчилиги // Термиз. Тошкент, 2001й
  16. Юсупова М.А. Полвека трансформации архитектуры Узбекистана. Конец – начало вв. Ташкент, 2005й

 

Интернет сайтлари:

  1. www.Ziyonet.uz
  2. http://vilenin.narod.ru/Mm/Books/
  3. http://www.allmath.ru/
  4. http://www.pedagog.uz/
  5. http://www.ziyonet.uz/
  6. http://window.edu.ru/window/