Магистратурага кириш синовлари ва баҳолаш мезонлари

                                 

   5А150203

Санъат назарияси ва тарихи (турлари бўйича)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 
  


Дастур Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ишлаб чиқилган ва маъқулланган

 

 

 

 

Тузувчилар:

“Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедраси катта ўқитувчиси, с.ф.ф.д (PhD)  Н.Д.Култашева;

 

“Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедраси мудири Д.Алимкулова

 

 

 

Тақризчи:

ЎзФАСИ “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” бўлими илмий ходими, санъатшунослик фанлари номзоди З.Ж.Алиева

 

 

 

 

 
  


Кириш

 “Таълим тўғрисидаги қонун” асосида замонавий ва касбий билимларни чуқур эгаллаш, жисмонан бақувват, ақлан етук, ўз касбининг устаси бўлган рақобатбардош мутахассис-кадрлар тайёрлаш ва бу кадрлар орқали мамлакатимизда олиб борилаётган бозор иқтисодиётига асосланган демократик давлат ва жамият қурилиши жараёнини жадаллаштириш, давлатимизнинг ривожланган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш, ватанимиз истиқболи, миллий ғурури, мамлакат келажаги йўлида фидокорона меҳнат қилувчи баркамол авлодни тарбиялаш ва вояга етказиш вазифаларини қўяди. Бугунги кунда таълимни модернизация қилишга, замон талабларидан келиб чиққан ҳолда ислоҳатларни олиб боришга катта аҳамият берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил
16 августдаги 343-сон “Олий таълимнинг давлат таълими стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ магистратура фаолиятини тубдан такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, кадрлар тайёрлаш сифати ва рақобатбардошлигини кучайтириш, “магистр” даражасини бериш бўйича диссертация иши мазмуни ва сифатига қўйиладиган мезонларни замонавий талаблар ҳамда халқаро таълим стандартлари даражасида олий таълим муассасаларида магистрлар тайёрлаш тартиби белгиланган.

 “Ўзбекистон санъати тарихи” фани бўйича тузилган ушбу ижодий (касбий) имтиҳон дастури ДТС талаблари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Республикамизда бадиий таълим ислоҳотларини янада чукурлаштириш, малакали мутахассис санъатшунос кадрлар тайёрлаш борасида уларнинг касбий хусусиятларини ривожлантирувчи, шунингдек, ижодий кўникмаларини ўзида намоён қилувчи ва соҳага кизиқишни шакллантириши, айниқса, бадиий асарларнинг таҳлилини ўргатувчи фан сифатида зарурият каттадир.

“Ўзбекистон санъати тарихи” фани бўйича билим, малака ва кўникмаларга қўйиладиган талаблар

Билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиш учун абитуриентлар қуйидагиларни ўзлаштириши лозим: тасвирий санъат тарихи ва назариясини ўрганиш санъатнинг тур ва жанрлари, оқим ва йўналишларини, ҳар бир санъат турига хос бўлган технологик жараёнларни билиши керак.

Даврда мавжуд бўлган услуб ва йўналишларни билиш, асрларни таҳлил этиш, улар ҳақида илмий, оммабоп мақола ва тадқиқотлар олиб бориш ҳамда ёзиш малакасига эга бўлиши керак.

 “Ўзбекистон санъати тарихи” фанини ўзлаштириш натижасида абитуриентлар:

– санъат турлари, жанрлари ва уларни тахлил қилиш қонун ва қоидалари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

– санъатшунос нуқтаи назаридан тахлил этиш талаблари, тамойиллари ва усулларини турли зарур бўлган жиҳозлар мажмуасини билиш;

– Ушбу дастур доирасида асосий ўрганиш мавзуси тасвирий санъат асарлари бўлиб, уларни тўғри баҳолай олиш;

– тасвирий санъат асарларини таҳлил этишда, фойдаланиладиган материаллар, ашёлар ва уларнинг хоссаларини билиши ва улардан фойдалана олиши;

– таҳлил услубларини ўрганишда тарихий тажрибадан фойдаланиш;

– муайян ноёб асарларни функционал, конструктив ва эстетик жиҳатларни тавсиф  эта олиш;

– рассомлар ва санъатшунос олимлар меросини ўрганиш, уларнинг энг яхши ютуқларини ижодий ўзлаштириш;

– бадиий ашёлар технологияси каби ёрдамчи ўқув фанларини жиддий ўзлаштириш;

– (ижтимоий, маданий ва бошқа) омилларнинг тасвирий санъатга таъсирини, тадриждаги асосий босқичларни, асосий ноёб санъат асарларни билишлари ва тахлил қила олиш;

– санъатшунослик (турлари бўйича)га оид мустақил равишда илмий тадқиқотлар олиб бориш тажрибасига эга бўлиш ва кўникмаларини эгаллаши керак.

Кириш учун абитуриентлар қуйидаги имтиҳонларни топширадилар:

“Ўзбекистон санъати тарихи” фанидан имтиҳон ёзма шаклдан иборат. Ушбу фанни кириш имтиҳонининг мақсади абитуриентлар илмий тадқиқот ва танқидий фаолиятига бўлган кузатувини ҳамда маҳоратини аниқлашдир.

 

“Ўзбекистон санъати тарихи” фани бўйича

(синов шакли-ёзма)

ХIХ аср охири – ХХ аср биринчи чорагида Ўзбекистон санъати

Шарқ уйғониши. “Тараққийпарвар”ларнинг миллий тасвирий санъат равнақидаги ўрни. И.Даврон, С.Сиддиқий, Хондақлиқий ижодида миллий истиқлол ғояси.

ХХ аср бошларида Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида сиёсий ва маданий вазият. Ситораи Мохи-Хоса саройининг бадиий ечими. Санъатда синтез масалалари. Усто Хўжа Хофиз ижоди. Амалий безак санъати. Усто Ширин Муродов.

XX асарнинг 20 йиллари Ўзбекистон санъати

Ҳаётий (маиший) ва хажвий плакатлар, унииг етук вакиллари: Тула, Усто Наби Хофизов, Л.Бурэ ва б. Усто Наби Хофизов плакатлари хусусияти. Буре график рассом сифатидаги фаолияти хусусиятлари. Унинг дастгоҳ ва сатирик графика асарлари. “Эски мактаб”, Бурэ плакатлари хусусиятлари ва мазмуни.

А.Волков, О.Таевосян, Курзин, А.Николаев, А.Исупов, М.Новиков ва б. ижодида пластик масалалар.

1930-50 йиллар Ўзбекистон тасвирий санъати

Ранггасвир, унинг етакчилик роли. Мавзу ва жанр рангбаранглиги. Миллий рангтасвир санъатининг шаклланиши. А.Сиддиқий, У.Тансиқбоев, Б.Хамдамий, Х.Рахимов, Л.Насриддинов, Л,Абдуллаевлар ижоди.

А.Волков, О.Татевосян, Н.Розанов, П.Беньков, Н.Кашина, З.Ковалевскаяларнинг педагогик ижодий фаолияти.

Монументаль рассомлик санъати техникаси, мавзуси, вакиллари. Бруни, Родионов, Подковирев, Шчеглов, Ў.Тансиқбоев ижодида монументал рассомлик масалалари. Китоб-газет-журнал графикаси, унинг етакчи ўринга чиқиши омиллари. Адабиётга эътибор, миллий китоб графикасининг яратилиши. И.Икромов ижоди.

Дастгоҳ графика. Дастгоҳ графика санъатида содир бўлган ўзгаришлар. Навоий таваллуди муносабати билан унинг портретига танлов эълон қилиниши (Е.Кайдалов, Рождественский ва б.). М. Курзин график рассом сифатида уларнинг ғоявий-бадиий хусусиятлари. Курзин ижодида ранггасвир. Тарихий ва маиший жанрдаги асарлари.

Гравюра санъати. Дастгоҳ графикада самарали ижод қилган рассомлар А.Николаев, В.Кайдалов, Рождесвенский, Шчировский, В.Кедрин ижоди тахлили.

Уруш йиллари ўзбек санъати

Ўзбекистонлик рассомлар уруш бўлган жойларда ижодий сафарда бўлишлари. В.Рождественский, Б.Жуков, М.Аринин, Ў.Тансиқбоев уруш майдонларида чизган расмлари. Манзара, натюрморт жанри. Манзара жанрида ҳам давр руҳи ўз ифодасини топди. Рождественскийнинг «Биринчи май кўчаси. 1941 йил» асари, П.Беньков, З.Ковалевская, Н.Кашина, В.Уфимцев натюрмортлари.

Урушдан кейинги йиллар тасвирий санъати

Портрет жанри. Ш.Хасанова, А.Абдуллаев, В.Фадеев, Манзара санъати. Ў.Тансиқбоев, Н.Карахан, Р.Тимуров, А.Разиқов, Мадгазин, Шполянский, Чепраков, М Аринин, В.Ган ижоди.

1950-60 йиллар бошларида рангтасвир

Санъатда руҳий ва пластик янгиланиш жараёнларининг бошланиши. Импрессионистик таассурот санъатнинг янгиловчи куч сифатида. Манзара жанрида янги давр изланиш ва муаммолари. У.Тансиқбоев, Н.Карахан, Р.Тимуров ижоди. Портрет санъати давр кўзгуси сифатида. А.Абдуллаев ижоди.

1960-1970 йилларда ўзбек тасвирий санъати

60-йилларда саньатда янгиланиш, профессионал маҳорат ортиши янги ифода воситаларини топиш, янги эстетик қарашларни ифодалаш хусусияти кучайиб бориши. 1974 йили Кўргазмалар залини очилиши. Кўчма кўргазмалар дирекцияси ташкил этилиши (1966) ва бу тадбирларни санъат ривожидаги ўрни

60-йиллар ўзбек санъатида ғоявий пластик ўзгаришлар. Р.Чориев, Б.Бобоев, В.Бурмакин, ҳайкалтарош Я.Шапиро, Ю.Тальдикин, Пашковская, Г.Абдурахмоновлар ижоди.

70-йилларда рассомлар ижодида ясси шакл, рангнинг декоратив экспрессив холати ва чизиқларнинг наққошликка мойиллиги. Ж.Умарбеков, Б.Жалолов, С.Алибеков, В.Охунов  ижодида давр изланишлари.

Мустақиллик даврида Ўзбекистон санъатининг ривожланиши

Ҳайкалтарошликда ифодалилик масалалари. Санъатда ранг ва шакл масалалари. Д.Рўзибоев, Ж. Қуттимуродов, Т.Тожихўжаев, Р.Миртожиев, А.Хотамов, Э.Эсонов, С.Шарипов, И.Жабборов, Р.Авакян, А. Бойматов,
М. Борадина ижоди.

Мустақиллик йилларида рангтасвир санъати

Миллий мавзуда Темур ва темурийлар даврига эътибор берилиши. Тарихий мавзудаги асарларнинг талқин этилишида реалистик санъатнинг етакчилиги. А.Аблуллаев (А.Навоий), Ч.Ахмаров (Нодира), М.Набиев (А.Темур, Бобур портрети), А.Икромжонов (Улуғбек, К.Беҳзод портрети), С.Рахметов (Ахмад Мирзо), О.Муинов (Тумарис, Бибихоним) ижодида тарихий портрет ва композициялар. Портрет санъатида халқ қаҳрамонлари Алпомиш, Спитамен, Ж.Мангуберди сиймоларининг яратилиши. Қ.Башаров (Спитамен), Т.Курязов (Ж.Мангуберди), М.Йўлдошев (Алпомиш, Гўрўғли, Рустам образлари), Б.Жалолов, Ж.Умарбеков, С.Абдуллаев, Э.Машарипов, А.Алиқулов ижодида тарихи мавзунинг ёритилиши.

Ж.Усмонов ижодида янги давр. А.Нурнинг мустақилликдан кейинги йиллардаги изланишлари, ижодда ғоявий –пластик ўзгаришлар. Ш.Хакимов, М.Қорабоев, Т.Ахмедов, Б.Мухамедов, Б.Исмоилов, Н.Шоабдурахмонов, Т.Каримовлар ижодида авангард хусусиятлари. 

Монументалист рассомлар Б.Жалолов ва унинг гуруҳи, А.Алиқулов ва бошқалар мустақиллик йиллардаги ижодий фаолияти хусусияти.

Графикада шакл ва ранг масалалари. Қ.Башаров, М.Содиқов, М.Кагаров, Ғ.Бойматов, А.Бабров, А.Мамажонов ижодида графика масалалари. Плакат Ф.Кагаров, Н.Хусанов, Х.Хасанов, Н.Хакимов, И.Абдуллаев, А.Нурқобилов ва б плакат ижоди. Амалий графика санъати тараққиётининг янги босқичи ва хусусий тадбиркорлик. Ички бозор учун махсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни сифатли товар белги ва рекламалар билан таъминлаш масаласининг ортиб бориши.Турли плакат ва товар белгилар сифатининг кўтарилиши ва полиграфик томонларининг ортиб бориши.

“Ўзбекистон санъати тарихи” фани бўйича ёзма иш натижаларини БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

 

Умумий балл

Магистратурага кирувчининг

 билим даражаси

Белгиланган баллар

3-савол бўйича

1.

86-100

Қўйилган савол мазмунан аниқ ёритилиб, жавобларда абитурентнинг мутахассислик бўйича ижодий қобилияти, шунингдек, илмий ва оммавий ахборот билан мустақил ишлаш, тизимли мустақил таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш бўйича билими ва кўникмалари намоён бўлган, савол тўлиқ очиб берилган;

Мутахассислигига оид қонун ва қонуности ҳужжатлар, халқаро алоқалар, истиқболли режалар бўйича мустақил ижодий фикр мавжудлиги;

Жавобларда мантиқий яхлитликка эришилган ва умумий хулосалар чиқариш қобилиятига эга.

86-90

 

 

 

 

 

91-95

 

 

 

96-100

 

86-100

2.

71-85

Қўйилган савол мазмунан аниқ ёритилиб, жавобларда абитуриентнинг мутахассислик бўйича ижодий қобилияти, шунингдек, илмий ахборот билан мустақил ишлаш, тизимли мустақил таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш бўйича билими ва кўникмалари намоён бўлган, саволларда ноаниқликларга йўл қўйилган;

Мустақил мушоҳада юритиш қобилиятига эга;

Ижодий ёндошув мавжуд.

71-75

 

 

76-80

 

 

81-85

 

71-85

3.

56-70

Савол бўйича ижодий қобилияти, хулосалар чиқариш бўйича билими ва кўникмалари намоён бўлган, мавзу моҳияти тушунилган, аммо мазмун ва натижалар юзаки ёритилган;

Мушоҳада баёнида фикр тарқоқлиги кузатилган;

Жавобларда мантиқийлик тамойили бузилган.

 

56-60

 

61-65

 

66-70

 

56-70

4.

0-55

Савол бўйича аниқ тасаввурга эга эмас;

Умуман жавоб берилмаган;

Нотўғри жавоб ва маълумот берилган.

 

0-55

 

Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалар бўйича “Апелляция” тартиби

          Абитуриентлар томонидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари бўйича институт қабул комиссиясининг апелляциялар билан ишлаш комиссияси томонидан тушган норозилик (апелляция) аризалари 24 соат давомида кўриб чиқилади.

          Мурожаат мазмунида фақат ўзининг ижодий ишлари, ёзма ишлар баллари ҳақида бўлса қабул қилинади, лекин бошқа абитуриентлар ҳақида ёзилган шикоят аризалари қабул қилинмайди.

 

Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати

                                                                                            

Асосий адабиётлар

  1. Хакимов А.А. История искусств Узбекистана. Т.: 2018
  2. Абдуллаев Н.У. Ўзбекистон санъати тарихи Т.: 2007 й. – 236 б.
  3. Ахмедова Н.Р. “Традиции. Современность. Диалог”. Т.: 2004.
  4. “Ижодимиз ҳақида гапирсак”.1-2 жилд. Т.: 2006-2007.
  5. Гюль Э. Диалог культур в искусстве Узбекистана: античость и средневековье /Э. Гюль; науч. ред. А.Хакимов. – Алматы: PRINT-S; Ташкент: Mir INFORM, 2005. – 208 с.
  6. Акилова К. “Народное декоративно-прикладное искусство Узбекистана ХХ век”, Монография. Т.: “Санъат”, 2005. – 328 с.

Қўшимчa aдaбиётлaр

  1. Пугаченкова Г.А., Ремпель, Л.И. История искусств Узбекистана с древнейших времен до середины девятнадцатого века М.: Искусство, 1965 – 688 с.
  2. Веймарн Б.В. Искусство Средней Азии М.-Л., Искусство, 1940. – 191 с.
  3. Пугаченкова Г.А. Искусство Туркменистана. Очерк с древнейших времен до 1917 г Монография. – М.: Искусство 1967. – 328 с.
  4. Пугаченкова Г.А. Среднеазиатские миниатюры 16-18 веков в избранных образцах Ташкент, 1994. – 54 с.
  5. Ремпель Л.И. Искусство Среднего Востока Советский художник, 1978. – 404 с
  6. Герман М.Ю. Импрессионизм. Основоположники и последователи. СПб “Азбука-классика” 2008 г. ISBN: 978-5-395-00053-8.
  7. Герман М.Ю. Модернизм. Искусство первой половины XX века. СПб «Азбука-классика» 2005 г. ISBN: 5-352-00314-0.
  8. Грицак Е.Н. Энциклопедия импрессионизма: мастера, предшественники и последователи. М.: Изд-во. Эксмо, 2003.
  9. Обухова А., Орлова М. Живопись без границ. От поп-арта к концептуализму. Альбом. М.: Галарт: ОЛМА-ПРЕСС, 2001.
  10. Энциклопедия импрессионизма и постимпрессионизма / Сост. Т.Т. Петровец. М.: Олма- пресс, 2001.