Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорлик  давом этмоқда.

Бугун ана шундай маҳаллалардан бири бўлмиш Яккасарой туманида жойлашган Бобур МФЙга институт томонидан бириктирилган масъул Дизайн факультети декани Сайёра Нишанова, шунингдек, Ёшлар масалалари ва маънафий-маърифий ишлар бўйича проректори Ҳабибулло Ражабов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Шоҳбек Эргашев ташриф буюрди ҳамда маҳалла раиси билан биргаликда маҳаллада яшовчи аҳоли билан мулоқот ўтказишди.

 Мулоқот доирасида МФЙда Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб ўтказиш мақсадида байрам тадбирини ташкил этиш ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида таҳсил олаётган талаба-ёшлар томонидан тайёрланган ижод намуналаридан иборат кўргазма ташкил этиш режалаштирилди.

Шунингдек, мулоқот давомида институт масъуллари 2021 йилнинг 24 октябрь санасида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.