Aбдулла Қаҳҳор МФЙга ташриф

Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган Яккасарой туманида жойлашган Aбдулла Қаҳҳор МФЙга Санъатшунослик факультети декани Сайёра Саидова, Ёшлар масалалари ва маънафий-маърифий ишлар бўйича проректори Ҳабибулло Ражабов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Шоҳбек Эргашев ташриф буюрди ва маҳалла раиси ҳамда маҳаллада яшовчи аҳоли билан суҳбат ўтказди ҳамда Информатика ва менежмент кафедраси мудири Сайёра Закирова томонидан ёшлар учун компютер саводхонлиги бўйича тўгарак ўтказилди.
Мулоқот доирасида МФЙда Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб ўтказиш мақсадида байрам тадбирини ташкил этиш ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида таҳсил олаётган талаба-ёшлар томонидан тайёрланган ижод намуналаридан иборат кўргазма ташкил этиш режалаштирилди.
Шунингдек, мулоқот давомида институт масъуллари 2021 йилнинг 24 октябрь санасида мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.