Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида юртимиз бўйлаб ўтказилаётган хайрия ҳашарида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти жамоаси ҳам фаол иштирок этиб, институт ҳовлисини ободлантириш, шунингдек, ўқув аудиторияларини янги ўқув йилига тайёрлаш билан банд бўлишди.

Эътиборингизга ушбу ҳашар жараёнлари акс этган фотолавҳаларни ҳавола этамиз.