Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2021/2022 ўқув йилидa хорижий ҳамда нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш истагида рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОНЛАР ҳамда институтга ҳужжат топширган хорижий фуқаролар учун КИРИШ СУҲБАТИ 2021 йил 27 АВГУСТ куни ўтказилади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Мироншоҳ кўчаси 123-уй. Институт бош биноси.

Диққат.

Хорижий ҳамда нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишини кўчириш истагида рўйхатдан ўтган абитуриентлар касбий (ижодий) имтиҳонларга мўйқалам, бўёқ каби зарурий воситалар (қоғоз, лой ва холст институт томонидан берилади) билан биргаликда, албатта, ПАСПОРТ ҳамда АБИТУРИЕНТ ВАРАҚАСИ билан соат 8 : 00 дан кечикмасдан келишлари шарт.

Хорижий фуқаролар эса фақат ШАХСИНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ҲУЖЖАТ билан соат 10 : 00 дан кечикмасдан келишлари лозим.