Маълумки, жорий ўқув йилидан бошлаб Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида биринчи босқич талабалари дунёдаги энг илғор таълим тизими бўлмиш кредит-модуль тизимига ўтди.
Шу муносабат билан бугун институтда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар учун мазкур тизим ҳақида батафсил маълумот бериш мақсадида махсус семинар ўтказилди.


Семинар Тошкент Ахборот технологиялари университети масъул ходимлари – Музаффар Собиров ҳамда Отахон Худайбергановлар томонидан олиб борилди.


Янги тизимнинг талабалар учун ҳам профессор-ўқитувчилар учун ҳам ўзига хос қулайликлар яратиши, хусусан, уларни эндиликда ўз устида ишлаши учун кўплаб имконият яратиши таъкидланди.
Семинар сўнгида профессор-ўқитувчиларни қизиқтирган барча саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоб берилди.