“Менинг устозим” бадиий композиция лойиҳасини яратиш бўйича ижодий танлов  

НИЗОМИ

I. Танлов ташкилотчиси

Ўзбекистон Бадиий академияси

II. Танловнинг мақсад ва вазифаси

Униб-ўсиб келаётган ёш авлоднинг баркамол бўлиб вояга етиши, сифатли ва мукаммал таълим олишини таъминлаш таълим-тарбия тизимида фаолият кўрсатаётган барча соҳа вакиллари учун устувор вазифа ҳисобланади. Ёшларнинг илмий ва ижодий такомилга етишида устозлар алоҳида мавқега эга.

Халқимиз ҳамиша устозларни эъзозлаб, уларнинг ҳурмат-иззатини жойига қўйиб келган. “Устоз ота каби улуғ” деган ҳикматли нақл ҳам бежиз айтилмаган. Ёш авлоднинг устозларга бўлган ижобий муносабатини янада ошириш миллий хусусиятларимизнинг асосини ташкил этиши зарур.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, устозларга бўлган позитив муносабат руҳини ижодий ишлар орқали акс эттириш танловнинг асосий мақсадидир. Тасвирий ва амалий асарлари ёрдамида мазкур масалага нисбатан ёшлар фаоллигини ошириш, устозларга бўлган ҳурмат, устоз шогирд анъаналарини янада чуқурроқ сингдириш, ёшларнинг маданий маънавий савиясини ошириш танловнинг вазифаси ҳисобланади.

III. Танловни ўтказиш муддати ва жойи

“Менинг устозим” деб номланган танлов ғолибларини тақдирлаш маросими очилиши Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрамига бағишлаб 30 сентябрь куни ўтказилади.

IV.Танлов шартлари

4.1. Танлов бир босқичда ўтказилади.

4.2. Танлов иштирокчилари монументал ҳайкал лойиҳасида
“Менинг устозим” танлов ғоясининг композицион ечимини ижодий йўл ва характерини очиб берувчи таъсирчан рамзларни бадиий-монументал усулда топишлари ҳамда улардан самарали фойдаланган ҳолда композициянинг бадиий ечимларни яратишга алоҳида эътибор қаратишлари талаб этилади ва қуйидаги мезон асосида 10 баллик тизимда баҳоланади:

– лойиҳанинг композицион ечимга эгалиги – 5 балл

– иштирокчининг профессионал ёндашуви – 3 балл

– ғоянинг очиб берилганлиги – 2 балл

4.3. Танлов иштирокчилари учун танловга оид қуйидаги маълумот ва материаллар берилади:

– Танлов Низоми;

4.4. Танловда Тасвирий санъат факультети, Ҳайкалтарошлик йўналишида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган 2-3-4- босқич талабалари иштирок этишлари мумкин.

4.5. Танловда қуйидагилар иштирок этишларига йўл қўйилмайди:

– Ҳакамлар ҳайъатини тузган шахслар;

– Ҳайъат аъзолари, уларнинг қариндош, ҳамкор ва ёрдамчилари ҳамда ходимлари.

V. Ғолиб ва совриндорларни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш тартиби

5.1. Танлов учун келиб тушган ижодий ишлар Ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилади ва ғолиблар аниқланади.

5.2.Танлов келиб тушган ижодий ишлар қуйидаги номинация бўйича баҳоланади:

– “Энг яхши ижодий асар”,

5.2. Танлов учун келиб тушган ижодий ишлар Ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилади ва ғолиблар аниқланади.

5.3. Танловда номинация бўйича 4 нафар ғолиб учун диплом, рағбатлантирувчи мукофотлар таъсис этилади.

5.4. Ғолиблар номинация бўйича қуйидаги мукофотлар билан тақдирланадилар

“Энг яхши ижодий асар”  номинацияси учун

1-ўрин бир йиллик тўлов шартнома пули тўлаб берилади ва ноутбук

2-ўрин бир йиллик тўлов шартнома пули тўлаб берилади

3-ўрин (икки нафар талабага) ярим йиллик тўлов шартнома пули тўлаб берилади.

Ғолиб ва барча танлов иштирокчилари диплом ва сертификатлар билан тақдирланадилар.

Ижодий ишларни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети Ҳайкалтарошлик кафедрасида 2021 йил 25 сентябрь соат 17:00га қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун: art-sculpture@bk.ru