Жорий ўқув йилида талабаликка тавсия этилмаган, бироқ табақалаштирилган тўлов-шартнома (суперконтракт) асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун янада қулайлик яратиш мақсадида онлайн шаклда ариза қолдириш ҳамда табақалаштирилган тўлов-шартномаларни онлайн олиш имконини берувчи t-kontrakt.edu.uz ахборот тизими ишга туширилди.Шу сабабли Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига табақалаштирилган тўлов-шартнома (суперконтракт) асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар жорий йилнинг 1 октябрига қадар t-kontrakt.edu.uz ахборот тизими орқали онлайн шаклида ариза қолдиришлари мумкин.Қуйидаги ҳавола орқали oнлайн ариза бериш ҳамда шартномани расмийлаштириш жараёнларини электрон шаклда амалга ошириш бўйича видео йўриқнома билан танишинг. (https://t.me/eduuz/6227)