«Беш ташаббус мактаби»

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган Беш муҳим ташаббуснинг амалий ижросини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш уларнинг, санъат ва адабиётга бўлган қизиқшларини юзага чиқаришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан навбатдагиси «Беш ташаббус мактаби» номи остида Миробод туманида жойлашган Байналминал маҳалласида истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда «Ўзбек ва хорижий тиллар» кафедраси мудири Ф.Ҳолдорова ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан маҳаллада истиқомат қилувчи ёшларнинг компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишини ташкил этишга қаратилган Компьютер саводхонлиги бўйича маҳорат дарси ўтказилди.

Шу билан бирга, масъуллар маҳалла ёшларига институтда ташкил этилган бир қанча спорт, санъат ва бошқа йўналишларга ихтисослашган тўгараклар ҳақида ҳам батафсил маълумот бериб ўтишди.