Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Наркотик моддаларнинг суистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар режаси доирасида ўтказилган Гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ҳабибулло Ражабов тадбирни кириш сўзи билан очиб берар экан, ҳозирги вақтда гиёҳвандлик балоси инсоният ҳаётига жиддий хавф солаётган, машъум иллатлардан бири бўлиб турганлиги, бежизга уни «Аср вабоси» деб таърифлашмаслиги, гиёҳвандлик муаммоси жамият, миллат равнақига жиддий путур етказувчи аянчи иллатлардан бири бўлиб, ҳозирда дунё давлатларини ташвишга солиб келаётганлиги, гиёҳвандлик оқибатида минглаб норасида гўдаклар майиб-мажруҳ туғилаётгани, оилаларда ажрашишлар кўпаётгани ва дунёда миллонлаб одамлар ҳаётдан бевақт кўз юмаётгани энг афсусланарли жиҳат эканлигини айтиб ўтди.

Шу билан бирга, институтда бу каби жирканч иллат таъсирига тушиб қолган ёшлар йўқлигини таъкидлаб, бундан кейин ҳам учрамаслиги учун барчамиз огоҳ бўлишимиз лозимлигини ҳам қайд этди.

Республика ихтисослаштирилган Наркология илмий-амалий тиббиёт маркази нарколог врачи Сайёра Интизорова, Миробод тумани ИИО ФМБ биринчи сон ИИБ ЖҚБ бошлиғи Муҳаммад Рўзибоев ҳамда Миробод тумани ИИО ФМБ ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили майор Адилов Бобуржонлар сўзга чиқиб, бу балога қарши кураш барчамиздан огоҳликни талаб этишини, чунки ҳар бир инсон фақатгина бу моддаларни ўзи истеъмол қилмаслиги барoбарида, ён атрофдаги инсонларнионг ҳам бу иллатдан ҳоли бўлиши учун масъул бўлиши лозимлигиони қайд этиб, оқибати аянчли тугаган бир қанча ҳаётий мисолларни келтириб ўтишди ҳамда барчани огоҳ бўлишга чорлашди.

Шунингдек, бу балонинг аянчли оқибатлари акс этган «Қалтис ўйин» деб номланган видеоролик намойиши этилди.

Шу баробарда, қатор тушyнтиришлар ва ёшлар билишлари лозим бўлган кўплаб маълумотлар бериб ўтилди.

Анъанага мувофиқ мазкур тадбирда ҳам талаба-ёшлар билан биргаликда институтга бириктирилган маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ҳам иштирок этишди.