Бугун, 24 октябрь юртимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 24 октябрь юртимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтмоқда.

Айни дамда нафақат мамлакатимиз аҳолисининг балки, жаҳон ҳамжамиятининг ҳам нигоҳи айни шу жараёнга қаратилган, десак асло муболаға бўлмайди. Негаки, эркин ва демократик ҳамда тенг ҳуқуқлилик принциплари асосида ўтказилаётган ушбу сайлов Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг яна бир тимсолига айланди.

Юртдошларимиз бугун ўзларининг порлоқ келажаги, Ватанимиз фаравонлиги учун овоз бермоқдалар.

Жумладан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ҳам ушбу жараённинг аҳамиятини яхши англаган ҳолда, сайловда фаол тарзда иштирок этиб, ўз мустақил танловларини амалга оширмоқдалар.

– Бугун илк бора Президент сайловларида иштирок этмоқдаман, – дея ўз таассуротларини баён этди институтнинг биринчи босқич талабаси Машҳурахон Файзуллаева. – Ушбу сайловларда иштирок этиш орқали ўз танловимни амалга оширганимдан хурсандман. Айни фурсатда шу юртнинг фуқароси, унинг бир бўлаги эканлкигимни, менинг фикрим ва мустақил танловим юртимиз келжаги учун муҳим аҳамият касб этишини яна бир бор ҳис этдим.Ўйлайманки, эртанги кунига бафарқ бўлмаган ҳар бир инсон учун ушбу сайлов ва унинг натижаси муҳим аҳамиятга эга.