Эльфира Курбанова-Меликова “Музейшуносликка кириш” мавзусида маъруза қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 16 июнь куни «Олий таълим соҳасидаги ислохотлар натижадорлиги ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик» мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар бўйича “Йўл харитаси” ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 8-сон қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хорижий турдош олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари билан таълим ва фан соҳасида тажриба алмашиш мақсадида институтда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари кесимида хорижий мутахассисларга дарс машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.

2021 йилнинг 26 октябрь куни Музейшунослик: музей менежменти ва маданий туризм, Музейшунослик: музей предметлари экспертизаси, консервациялаш ва таъмирлаш таълим йўналиши талабалари учун Озарбайжон давлат маданият ва санъат университети Музейшунослик кафедраси доценти, санъатшунослик фанлари доктори Эльфира Курбанова-Меликова “Музейшуносликка кириш” мавзусида маъруза қилди.

Ушбу маърузада бугунги кунда моддий ва маданий меросни сақлаш ва келажак авлодга етказишда музейларнинг аҳамияти, жаҳон музейшунослиги олдида турган муаммолар ва уларнинг ечимлари, музейларга қизиқувчиларни жалб этишга доир муҳим маълумотлар берилди, шунингдек, жаҳон музейлари ва музейшунослигига доир сўнги янгиликлар ҳақида сўз борди.

Дарс якунида олима талабаларни қизиқтирган бир қанча саволларига ҳам атрофлича жавоб бериб ўтди.

Маъруза талабаларда катта қизиқиш уйғотди.