Умар Ражабов устахонасига ташриф буюрдилар.

27 октябрь куни «Санъат тарихи ва назарияси» кафедраси доценти Фарида Максумова 3 ва 4-босқич талабалари билан рассом Умар Ражабов устахонасига ташриф буюрдилар.

Устахонага ташрифдан мақсад Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг «Тасвирий санъат илмий-ижодий Маркази» режасига мувофиқ асарлардан консептуал кўргазма ташкил қилиш, шунингдек рассом Умар Ражабов ижоди ҳақида мақола ёзиш бўйича талабалар орасида танлов ўтказишдан иборат.

Тақдим этилган экспозиция лойиҳаси ва ижодий мақолалар орасида танлов ўтказилади. Танлов ғолиблари рассом томонидан рағбатлантирилади ҳамда кўргазмани Тошкентнинг энг яхши кўргазма залларида ўтказиш имкони яратилиб берилади. Танловда ютган мақола республика миқёсидаги оммавий ахборот воситаларида нашр қилинади.

Танлов жараёнини кузатиб боринг.