Марказий кўргазмалар залида санъат байрамининг якунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор 8-12 ноябрь кунлари юртимиз яна бир халқаро санъат байрамига мезбонлик қилди. 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»га бағишланган «Замонавий амалий санъат: декор ва услуб» деб номланган III Тошкент Халқаро амалий санъат биенналеси ўтказилди.

Ушбу биеннали доирасида юртимиз ва хориждан ташриф буюрган амалий санъат усталарининг маҳорат дарслари, амалий санъат асарлари кўргазмалари, Замонавий амалий-безак санъатининг бадиий тили» номли халқаро илмий-амалий конференцияси, «Ўзбекистон амалий санъати» китобининг тақдимоти, шунингдек, либослар намойиши жумладан, институтимиз талаба-ёшларининг ҳам либослар коллекцияси намойиши ҳам ўтказилди.

Бугун Марказий кўргазмалар залида ушбу санъат байрамининг якунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ушбу маросим аввалида Бош вазири ўринбосар – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов унутилиб бораётган халқ анъаналарини қайта тиклаш ва замонавий амалий санъатда юз бераётган жараёнларни амалда намойиш этиш орқали турли халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган ўтказилган ушбу биеннали нафақат юртимиз, балки бутун дунё санъат аҳли учун унутилмас воқеликка айланганини, бу эса юртимизда бугунги кунда санъат ва маданиятга берилаётган эътибор ва ғамхўрлик самараси эканлигини таъкидлаб. Барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Тадбирда Биенналида фаол иштитрок этиб, унинг янада кўтаринки ўтишида ўз ҳиссасини қўшган иштирокчилар сертификат ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, Тожикистондан ташриф буюрган Зарафшон Шакардодова ва Дилмурод Шариповлар биринчи ўрин соҳиби бўлган бўлсалар, Қзоғистон вакиласи Улбосин Дауленова иккинчи ҳамда Россия Федерацияси вакиласи Ирина Лебедева учинчи ўрин соҳибаси бўлди. Юртдошимиз Абдувиҳид Каримов эса Гран-при соҳибига айланди.

18 хорижий давлат – Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон, Россия, Беларус, Украина, Болгария, Франция, Италия, Швеция, Австралия, Кения, Япония, Хитой Халқ Республикаси, Покистон, Туркия, Уммон, Эрон каби мамлакатлардан ташриф буюрган хорижий меҳмонларни ўзида жам этган Биеннали юртимиз ва жаҳон амалий санъат усталари учун тажриба алмашиш ва янгиликлардан бохабар бўлиш имконини яратган бўлса, санъат ихлосмандлари учун санъатнинг нозик қирраларини яна бир бор намоён этгани билан муҳим воқеликка айланди.

Маросимда таниқли санъаткорлар томонидан тақдим этилган миллий ва замонавий куй-қўшиқлар йиғилганларга янада хуш кайфият улашди.

Юртимиз ва хориждан кўплаб таниқли ижодкорлар, мутахассислар ҳамда санъат ихлосмандларини жам қилган ушбу 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»га бағишланган «Замонавий амалий санъат: декор ва услуб» деб номланган III Тошкент Халқаро амалий санъат биенналеси доирасидаги барча тадбирларда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг педагогик жамоаси ҳамда талаба-ёшлари ҳам фаол иштирок этди.