Талабалар турар жойига ташриф буюрдим.

Бугун 14 ноябрь – якшанба.

Одатдагидек, Талабалар турар жойига ташриф буюрдим.

Бу ерда талабаларга яратилган шароитлар, дарс хоналари, кутубхона фаолияти, спорт хоналарини, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва таъмирлаш ишлари ҳолатини яна бир бор кўздан кечирдим.

Масъуллар билан талабалар дарс қилишлари ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун янада кўпроқ имкониятлар яратиш борасида фикр алмашдик.
Шунингдек, талаба ёшлар билан ҳам самимий суҳбатлашдик.

Бугун юртимизда ёшларга истеъдодларини намоён қилишлари, ўз касбининг етук мутахассиси бўлишлари учун барча имкониятлар яратиб берилганини, хусусан, институтда ҳам талабалар учун сифатли таълим олишлари ва келажакда етук ижодкор бўлишлари учун барча шароитлар мавжуд эканлиги алоҳида қайд этилди.

Шу қаторда, улар талабалар турар жойида мавжуд шароитлар ва имкониятлардан мамнун эканликларини билдирдилар.

Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги
Миллий рассомлик ва дизайн
институти ректори