«Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

2021 йил 15-ноябрь куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Анжуманлар залида талабаларнинг ёт ғояларига берилишни олдини олиш, уларни илм-маърифатга ҳамда касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ёшлар масалалари ва маьнавий-маьрифий ишлар бўйича проректор Ҳ.Ражабов раислигида ўтказилган тадбирда ўз маърузалари билан Дин ишлари бўйича қўмита Тошкент шаҳар бошқармаси бош мутахассиси Ж.Мелиқўзиев, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги бош мутахассиси Э.Норпўлатов, Маънавият ва маърифат маркази ходими Р.Кўчкаров, Ички ишлар бош бошқармаси масъул ходими О.Юсупов қатнашишди.

Суҳбат давомида ёшлардаги маънавий бўшлиқни тўлдириш учун уларни турли тажовузлардан ҳимоя қилиш учун аввало, уларнинг қалбида Ватанимизга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш, буюк тарихимизни, миллий урф-одатларимизни қалбларига сингдириш зарурдир. Яна миллий ўзлигимизга салбий таъсир кўрсатган миллий қадриятларимизни ривожланиб боришига тўсқинлик қилган, ўзлигимиздан айирмоқчи бўлганларни, эски замонлардан қолиб келаётган номаъқул одатлар ҳақида ҳам очиқ сўз юритишимиз зарур. Биринчи навбатда ҳудбинлик ва лоқайдлик, қариндош-уруғчилик ва маҳаллийчилик, манфаатпарастлик ва коррупция, ўзгаларни менсимаслик каби иллатлардан жамиятимизни бутунлай ҳалос этиш тўғрисида чуқур ўйлашимиз кераклиги ҳақида гапириб ўтилди