институт профессор-ўқитувчилари Роccия Федерациясининг А.Л.Штиглиц номидаги Санкт-Петербург давлат Бадиий саноaт академиясида бўлиб турибди.


Маълумки бугунги кунда юртимизда олиб борилаётагн ислоҳотлар натижасида олий таълим тизимида ҳам кўплаб ўзгаришлар ва янгиланишлар амалга оширилди. Хорижий давлатларнинг илғор таълим соҳада тажрибаларини ўрганиш ва амалда қўллаш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, бу жиҳат бадиий таълим соҳасида ҳам муҳим ҳисобланади. Негаки, бугунги истеъдод эгалари ўз ижодлари билан жаҳонга танилишлари учун ҳам айни дунё санъати ва таълим тизимининг тажрибаларидан хабардор бўлишлари лозим.

Шу мақсадда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида бир қанча хорижий ҳамкорлик алоқлари йўлга қўйилган бўлиб, ушбу ҳамкорликлар доирасида айни пайтда институт профессор-ўқитувчилари – маҳобатли рангтасвир кафедраси мудири Илҳом Халилов, Дастгоҳли рангтасвир кафедраси доценти Абдумажид Сагатов, ушбу кафедранинг катта ўқитувчиси Умида Хамраева, Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси профессори Аслиддин Калонов, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент Шахло Абдуллаева Cанъат тарихи ва назарияси кафедраси доценти Фарида Максумовалар малака ошириш мақсадида Роccия Федерациясининг А.Л.Штиглиц номидаги Санкт-Петербург давлат Бадиий саноaт академиясида бўлиб турибди.

Ташрифнинг илк кунида академия жамоаси, олий таълим муассасаси тарихи ҳамда бугунги ҳаёти билан танишув бўлиб ўтди. Ушбу танишувда уларга Санъат тарихи ва назарияси кафедраси профессори Анастасия Егорова ҳамроҳлик қилди ҳамда академиянинг ташкил этилиш тарихи, XIX асрдаги Санкт-Петербургнинг муҳташам меъморий ёдгорликлари таркибига кирувчи биносининг қурилиши, шунингдек, шаҳардаги бошқа тарихий обидалар ҳақида батафсил маълумот берди.

Шу билан бирга, институт ходимлари дарс жараёнлари, таълим тизими, академиянинг ютуқлари ҳақида ҳам маълумот олдилар. Ўз навбатида, улар ҳам институтда йўлга қўйилган дарс жараёнлари, талабалар ҳамда профессор ўқитувчиларнинг қўлга киритаётган ютуқлари ва институт анъаналари ҳақида сўзлаб бердилар.


Ташрифнинг иккинчи кунида эса академиянинг «Чизматасвир» кафедраси фаолияти билан танишдилар. Кафедра мудири, профессор Владислав Пугин ҳамда кафедра ўқитувчилари – профессор Татяна Гудова, доцент Олег Юдин ва ўқитувчи Дмитрий Султоновлар Чизматасвир кафедрасининг тарихи, бугунги кундаги таркиби, йўналишлар ҳамда дарсларда жорий этилган янги таълим технологиялари борасида батафсил маълумот берди ҳамда чизматасвир фанини ўргатиш методикаси билан атрофлича таништирди.

Шунингдек, институт делегацияси кафедра талабаларининг чизмачилик кўргазмасига ташриф буюриб, талабалар томонидан яратилган ижодий ишларини томоша қилиш ва баҳо бериш имконига эга бўлдилар.

Академиядаги таҳсил, эришган ютуқлари ва истиқболдаги режалари ҳақида талабалар билан суҳбат бўлиб ўтди. Ўз ўрнида, талабалар ҳам Ўзбекистон маданияти, тарихи ва бугунги ютуқлари ҳақида кўплаб маълумотларга эга эканликларини баён қилиб, келажакда юртимизга ижодий сафар қилиш ниятлари борлигини маълум қилдилар.

Соҳага оид хожий тажрибани ўрганиш ҳамда шу асосда бадиий таълим жараёнларига илғор таълим янгиликларини жорий этиш, бадиий таълим тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш ҳамда институт ходимларининг малакаларини ошириш мақсадида ташкил этилган ушбу сафарлари 4 декабрга кунига қадар давом этади. Сафар тафсилотлари ҳақида батафсил маълумот бериб борамиз.