институт профессор-ўқитувчилари Самарқанд ва Жиззах вилоятларида хизмат сафарида бўлиб қайтдилар.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Музейшунослик кафедраси профессор-ўқитувчиларидан тарих фанлари номзоди, кафедра профессори Дармонжон Курязова, кафедра ўқитувчилари – Гулнора Аманходжаева, Дилфуза Хамидова, Умиджон Алимовлар Самарқанд ва Жиззах вилоятларида хизмат сафарида бўлиб қайтдилар.

Ушбу хизмат сафаридан асосий мақсад, музейшунос кадрларни тайёрлашда назарий билимларни амалиёт билан боғлаш, хусусан, музей реставрация лабораториясидаги жараёнлар билан яқиндан танишиш, музей экспозицияларини янгилаш жараёнларини ўрганиш, шу билан бирга музейларда фаолият юритаётган ходимлар билан суҳбатлашиб, уларни таълим тизимида соҳага кириб келаётган ислоҳотлар билан таништиришдан иборатдир.

13 ноябрда Самарқанд шаҳрида жойлашган музейлар ва зиёратгоҳларга, жумладан, Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси таркибидаги Ўзбекистон тарихи ва маданияти давлат музейига ташриф буюрилди. У ердаги тасвирий ва амалий санъат, археология ва этнографияга оид экспонатлар тўғрисида маълумот тўпланиб, экспонатлар фотосуратларга олинди.

Шунингдек, мазкур музейнинг реставрация лабораторияси фаолияти билан ҳам танишилди. Айни пайтда ушбу лабароторияда фаолият олиб борайтган Жанубий Корея давлати мутахассислари билан фикр алмашинилди. Улар ноябрь ойининг 27-31 декабргача “Музей ва консервация” деб номланган Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги маданий меросни асраш ва таъмирлаш бўйича ўзаро хамкорлик кўргазмасига таклиф этдилар ҳамда «Топилмаларни таъмирлаш ва асраш бўйича методик қўлланма» деб номланган янги нашрдан чиққан китоб совға қилдилар.

Сўнгра Самарқанд вилояти ўлкашунослик музейининг ноёб ва нодир коллекциялари билан танишилди. Улар томонидан мазкур музейнинг ютуқ ва камчиликлари илмий жиҳатдан ўрганилиб, мақола тайёрлаш учун фактологик материаллар тўпланди.

Шунингдек, Мирзо Улуғбек музейи мажмуаси ҳамда Самарқанд шаҳар тарихи Афросиёб музейи экспозицияси билан ҳам танишилиб, музейшунослик бўлими талабалари учун муҳим манбаа бўлиб хизмат қиладиган материаллар тўпланди. Афросиёб музейида мазкур археологик объектда олимлар томонидан олиб борилган қазишма ишлари ҳақида ҳамда девориий суратлардаги тарихий персонажлар бўйича хужжатли фильм намойиш этилди.


Сафар давомида шунингдек, Жиззах вилоят Маданий мерос бошқармаси бошлиғи Сундор Қорабоев ташаббуси билан Жиззах ўлкашунослик музейи, Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи, Шароф Рашидов ёдгорлик музей филиали, Хамид Олимжон ва Зулфия ёдгорлик музейларининг экспозициялари кўздан кечирилди ва уларнинг ижобий жиҳатлари ўрганилиб, фактологик материаллар тўпланиб фото суратларга олинди.

Шу куни Зомин туманида жойлашган Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи филиали бўлмиш Зомин тарихи музейи экспонатлари билан ҳам танишилди.

Музейшунослик кафедраси ўқитувчиси
Гулнора Аманходжаева