«Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги»

Анъанага кўра, ҳар йили «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» республика танлови ўтказиб келинмоқда.

Жорий йил республика босқичига 59 та олий таълим муассасалари томонидан 6 та билим соҳаси бўйича ғолиб деб эътироф этилган 258 нафар педагоглар иштирок этди.

Танлов комиссиясининг қарорига кўра, танловда иштирок этган педагог кадрлардан 28 нафари тегишли билим соҳа гуруҳлари бўйича ғолиб деб топилдилар.

Номинацияларда 1-ўринни эгаллаган танловнинг республика босқичи ғолибларига фахрий дипломлар берилиб, лавозим маошининг 5 баробари миқдорида моддий рағбатлантирилди.

Ушбу танловда камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институт «Информатика ва менежмент» кафедраси доценти Умида Зуннунова «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» республика танловида «Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог» номинациясида ғолиб деб топилди.

Институт раҳбарияти номидан Умида Зуннуновани ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этамиз ҳамда келгуси педагогик ва илмий фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз.