“Ўзбекистон тасвирий санъати ривожида Малик Набиев ижодининг ўрни ва аҳамияти” номли илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги “Малик Набиев таваллудининг 105 йиллигига бағишланган тадбирларни ташкил этиш тўғрисида”ги 31/1-990-сон чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Ўзбекистон тасвирий санъати ривожида Малик Набиев ижодининг ўрни ва аҳамияти” номли илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Бадиий академияси анжуманлар залида ўтказилган илмий анжуман аввалида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ҳамда институт ректори Нодирбек Сайфуллаев конференция иштирокчилари ҳамда юртимиз тасвирий санъат ихлосмандлари ва ижодкорларни буюк ижодкор таваллудининг 105 йиллиги ҳамда конференция очилиши билан табриклар экан, Малик Набиев нафақат рассом, балки шу халқнинг фарзанди сифатида ҳам жуда катта маънавий мерос қолдиргани, ушбу меросни ўрганиш ва таҳлил этиш ўзбек рангтасвири ривожи учун жуда муҳим аҳамиятга эга эканлигини, шу маънода мазкур конференция бадиий таълим ривожи учун катта аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтдилар.

Шундан сўнг рассом ҳаёти ва ижод йўли ёритилган «Бу рангин олам» номли ҳужжатли фильм намойиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Бадиий академияси анжуманлар залида ўтказилаётган ушбу анжуманда Ўзбекистон халқ рассоми, профессор, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, қатор давлат мукофотлари лауреати, буюк аждодларимизнинг эталон образларини ва замондошларимизнинг мукаммал портретларини яратган ўзбек рангтасвирининг етук намоёндаси Малик Набиевнинг ҳаёти ва ижодига оид кўплаб маърузалар тингланмоқда,