Жасванд Анназаров билан навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти «Ёш олимлар кенгаши» режасига мувофиқ институтнинг иқтидорли ёшлари, билан Ўзбекистон халқ рассоми, «Шуҳрат» медали соҳиби, Ўзбекистон Бадиий академияси Олтин медали совриндори, «Эътироф» мукофотининг «Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши» номинацияси соҳиби, Ҳайкалтарошлик кафедраси профессори Жасванд Анназаров билан навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ижодий мулоқотда Ҳайкалтарошлик, Миниатюра ва китоб графикаси, Музейшунослик кафедрасининг иқтидорли ижодкор талабалари иштирок этдилар.
Дастлаб ижодкор ўзининг ижодкор бўлиш учун босиб ўтган ҳаёт йўли, ҳаётий тажрибалари, бугунги ўзбек ҳайкалтарошлиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди ҳамда муваффаққият қозониш учун мақсад қўйиш ва ушбу мақсад сари дадил илтилиш кераклиги, чалғитувчи нарсалар билан вақтини беҳуда сарфламаслиги лозимлигини алоҳида урғу бериб, ўз муваффаққият сирини айнан маълум бир мақсад сари тинмай интилишда эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, ёшларга бугун кенг имкониятлар яратилгани, улар эса бундан унумли фойдаланишлари лозимлиги ҳамда қатъият билан соҳа сир-асрорларини ўрганишлари керак экалигини, меҳнатлар албатта, ўз самарасини беришини ўз ҳаёти билан боғлаган ҳолда тушунтириб ўтди.
Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олиб, ҳайкалтарошнинг тасвирий санъатга кириб келиши, устозлари, ижодий сафарлари, шунингдек, ижодкорнинг бугунги кун Ўзбекистон ҳайкалтарошлиги ҳақида мулоҳазалари ва жаҳон ҳайкалтарошлигида Ўзбекистон амалиёти учун киритиш мумкин бўлган янги тенденциялар ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.
Давра суҳбати ижодкор ёшларда катта таассурот қолдирди.